Акмал Шукуров иши: апелляцияда қарор чиқарган судялар лавозимидан четлатилди
Акмал Шукуровни озодликка чиқариб юборган Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судялари ҳамда суд раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон
26.12.2025, 09:31
Улашиш:

Бу ҳақда Судялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судялари — Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Абидов ва Муҳтарама Турғунова, шунингдек, суд раиси ўринбосари, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Муроджон Мирзажонов одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун лавозимидан озод қилинган. Уларнинг судялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Судялар олий кенгаши маълумотига кўра, мазкур қарор Акмал Шукуров иши билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган. Судялар «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 79-моддаси асосида жазога тортилган.
Шунингдек, президентнинг 2025 йил 25 декабрдаги фармойиши билан Муроджон Мирзажонов ҳам ёзма аризасига биноан лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Фарҳоджон Ғаниев Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари этиб тайинланган. У бунга қадар Андижон вилоят суди раиси лавозимида фаолият юритган.
Андижон вилоят суди раиси ўринбосари лавозимига эса Муроджон Абабакиров тайинланган.
Акмал Шукуров иши ҳақида
Акмал Шукуровга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бешта эпизодни ўз ичига олган бўлиб, энг катта жамоатчилик эътиборини тортган ҳолат жорий йил сентябрь ойида Яккасарой туманида жойлашган The Tower меҳмонхонаси олдида содир бўлган жанжал билан боғлиқ.
Ушбу воқеада жабрланувчи Борис Авакян оғир тан жароҳати олиб, комага тушган. Акмал Шукуров воқеа жойидан қочиб кетган, кейинчалик Қозоғистонда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
Мирзо Улуғбек туман суди 2025 йил 24 октябрда Акмал Шукуровни қасддан баданга оғир шикаст етказиш, фирибгарлик ва безориликда айбдор деб топиб, 8 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Бироқ Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси 9 декабрда ушбу жазони 4 йил 1 ой озодликни чеклашга алмаштириб, уни суд залидан озод қилган. Бу қарор жамоатчиликда кескин норозилик уйғотган.
Шундан сўнг, прокуратура протести асосида иш тафтиш инстанциясида қайта кўриб чиқилиб, Акмал Шукуровга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва у яна қамоққа олинган. Бу ҳолатдан кейин апелляция қарорини чиқарган судяларга нисбатан хизмат текшируви бошланган.
Ўзбекистон
26.12.2025, 09:31
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57
сўнгги янгиликлар

Хитойнинг ойлик автомобил экспорти 1 миллион донадан ошди
Иқтисодиёт
14.07.2026, 17:31

Аномал иссиқ: айрим ҳудудларда боғчалар ёпилди, чекловлар жорий этилди
Ўзбекистон
14.07.2026, 16:25

Хитойда электромобиллар нега тез-тез алмаштирилмоқда?
Иқтисодиёт
14.07.2026, 14:48

Украина Европа Иттифоқи билан 6-кластер бўйича музокара бошлади
Сиёсат
14.07.2026, 14:43

Telegram’да t.me ҳаволалари ишламай қолди
Жаҳон
14.07.2026, 14:38

Европа Иттифоқи 13 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни чекламоқчи
Жаҳон
14.07.2026, 12:31

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди
Сиёсат
14.07.2026, 11:34

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24

"Korzinka" компанияси Тошкент автотураргоҳлари аукционида ғолиб бўлди
Иқтисодиёт
14.07.2026, 09:47

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди
Жаҳон
13.07.2026, 18:03

Энди Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этадими?
Спорт
13.07.2026, 16:12

Ўзбекистонда “Экологик технологиялар саноат парки” ташкил этилади
Ўзбекистон
13.07.2026, 15:52

Хитой тезюрар поездлар билан дунёда етакчига айланди
Жаҳон
13.07.2026, 13:19

Финляндия Россия таҳдидига қандай тайёргарлик кўрган?
Жаҳон
13.07.2026, 12:04

Бразилияда аёл 55 йил маошсиз меҳнатга мажбурлангани аниқланди
Жаҳон
13.07.2026, 09:56

Ядросизланишни АҚШ иттифоқчиларидан бошлаш керак — Шимолий Корея
Сиёсат
11.07.2026, 14:27

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди
Иқтисодиёт
11.07.2026, 11:26

АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр – Трамп
Жаҳон
11.07.2026, 11:14

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди
Фан-технология
10.07.2026, 18:30

Сунъий интеллект мустақил равишда киберҳужум уюштирди
Фан-технология
10.07.2026, 14:43
машҳур янгиликлар

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57
