updated: 22.03.2026, 12:54

Бухорода ноқонуний равишда олтин қазиб олаётган 37 киши ушланди

ДХХ, Бухоро вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний равишда олтин қазиб чиқариш билан шуғулланаётган 37 киши қўлга олинди. Тадбир давомида таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва қазиш ишларида фойдаланилган 3 та автомашина, перфораторлар ҳамда қўлбола асбоб-ускуналар олиб қўйилди.

Улашиш:

Бухорода ноқонуний равишда олтин қазиб олаётган 37 киши ушланди

 

"Контехназорат" томонидан Шофиркон туманидаги "Қулжуқтов" ва Конимех туманидаги "Товшан" тоғ массивларида жойлашган "Олтин Кон" МЧЖ тасарруфидаги ҳудудларда ўтказилган текширувлар давомида бегона шахслар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан материаллар ДХХга юборилган ва ДХХ, вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилди. "Қулжуқтов" массивида ўтказилган тадбир давомида 37 нафар шахс ноқонуний фаолият юритаётган пайтда қўлга олинди.

Тадбир давомида 3 та Форд автомашинаси, 8 та перфоратор, 6 та компрессор ва таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва бошқа қўлбола ясама асбоб-ускуналар ашёвий далиллар сифатида олинди ҳамда ноқонуний фаолият орқали давлат ва жамият манфаатларига жами 20 млрд сўмдан ортиқ етказилган зарар аниқланди.
 

мавзуга оид янгиликлар

Ноодатий тўй кортежи: тракторлар жарима майдончасига олиб кетилди

Маълум бўлишича, Бухоро вилоятининг Жондор туманида бир гуруҳ ёшлар тўй кортежини ўзига хос тарзда ташкил этиш мақсадида енгил автомобиллар билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги тракторларидан фойдаланган.

Ўзбекистон

26.01.2026, 16:25

Бухорода ўзи билан икки фарзандини сувга ташламоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

Ҳодиса жорий йилнинг 9 март куни Ромитан туманидаги «Юзон» маҳалласидан ўтган канал ёнида содир бўлган. Аёл турмуш ўртоғи бошқа аёлга уйланиш ниятида эканини билгач, руҳий тушкунликка тушган.

Ўзбекистон

11.12.2025, 14:50

Бухорода аварияга учраган автобус ҳайдовчиси тўлиқ тузалиб улгурмай қамоққа олинди

Манбааларга кўра автобус ҳайдовчиси шифохонада қамоққа олинган. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи билан телефон орқали боғланганимизда ҳеч қандай маълумот беришни истамади.

Ўзбекистон

01.04.2024, 12:02

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37