updated: 22.03.2026, 18:16

Германиянинг етакчи компаниялари билан тиббий ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди

Ўзбекистонда тиббий ускуналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Улашиш:

Германиянинг етакчи компаниялари билан тиббий ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди

Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон – Германия Ҳукуматлараро қўшма комиссияси йиғилиши доирасида ушбу мамлакатда бўлди.

Сафар давомида вакилларимиз Германиянинг етакчи компания ва ташкилот раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Дастлаб “DZ Bank” бошқарув кенгаши аъзоси Йохен Антон-Бойк ва Ральф Лерх билан мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида молиявий кўмакдош сифатида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Якунда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “DZ Bank” ўртасида потенциал лойиҳаларни имтиёзлар доирасида молиялаштириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шундан сўнг “Опаско” компанияси раҳбари Алексей Свердлов ва “Siemens Healthineers” масъул ходими Себастьян билан қатор қўшма лойиҳалар юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Ҳамкорлик йўналишлари қуйидагилардан иборат:

Лойиҳалар доирасида олиб келинган тиббий жиҳозлар билан ишловчи ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш, тиббиёт муассасаларида қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш;

SIEMENS тиббий жиҳозларига узлуксиз кафолатланган техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш;

SIEMENS компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонда компания техник хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш.

“AKA Bank” компанияси бошқарувчиси Маттиас Витброк билан ўтган учрашувда эса мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими ҳақида батафсил маълумот берилиб, якунда ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. 

Бундан ташқари, “German Development KfW Bank”нинг Осиё давлатларини саломатлик ва ижтимоий ҳимоялаш миссияси раҳбари Мартина Кох, “KfW bank” лойиҳалари бўйича тендер/харид жараёнларига масъул эксперт-мутахассис Aлександр Чеппикнап ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Шарқий Болқон, Марказий Осиё ва Ғарбий Европа бўйича миссияси раҳбари Даниэль Пассон бошчилигидаги экспертлар гуруҳи билан ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳалар юзасидан мулоқотлар ташкил этилди.

Шунингдек, “Drager” концернининг ҳудудий директори Юлий Нагель, “Мангольд консалтинг” ва “BINZ” компаниялари раҳбарияти билан учрашувларда Ўзбекистонда тиббий ускуналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзбекистон

26.07.2025, 19:28

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Туғруқ масканининг ачинарли аҳволи: Саида Мирзиёева ҳолатни ўрганди

1972 йилда қурилган мазкур бино ҳозирда 13 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатиб, 16 та қишлоқ учун ягона туғруқ маскани ҳисобланади.

Ўзбекистон

19.12.2025, 09:38

Энди беморлар зарур тиббий ёрдам учун тўғри келадиган муассасани ўзлари танлайди

Беморларга зарур ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш мақсадида улар бир тиббиёт муассасасидан бошқасига ўтказилади. Кўчириш жараёнида беморлар зарур тиббий ёрдамни тақдим эта оладиган муассасани ўзлари танлаши мумкин. Ўтказиш шифокор томонидан берилган тиббий кўрсатма асосида амалга оширилади. Беморларни кўчириш жараёни бепул амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.12.2025, 14:21

Тошкентда янги тиббиёт кластерига 150 миллион доллар сарфланади

Тошкент шаҳрида Корея Эксимбанки билан ҳамкорликда замонавий “тиббиёт кластери” ташкил этилади.

Ўзбекистон

21.10.2025, 17:41

Урганчда тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади

2025 йил 3 октябр санасида “Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Таълим

09.10.2025, 11:03

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳоли ва соҳа ходимларига мурожаат йўллади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров коррупциянинг олдини олиш борасида мурожаат йўллади.

Ўзбекистон

26.07.2025, 11:07

сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20