Ислом цивилизацияси марказида ишлар жадал давом этмоқда
2025 йил 19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биноларидан бирининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш жараёнида технологик қоидалар бузилиши оқибатида ёнғин содир бўлди.
Ўзбекистон
21.08.2025, 13:12
Улашиш:

Ҳодиса натижасида бинонинг 19 квадрат метр том қисми зарарлангани, энг муҳими, бинода фуқаролар жабр кўрмагани ҳамда ички қисми мутлақо шикастланмагани ҳақида хабар берилганди.
Аммо шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда ушбу воқеа юзасидан турли фикр ва муносабатлар билдирилмоқда. Хусусан, ёнғин содир бўлган пайтда мажмуада марказ ходимлари фаолият олиб бораётгани, ноёб артефактлар зарарлангани ҳақида хабарлар ҳам тарқалмоқда.
Шу муносабат билан Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:
“Ҳозирги пайтда мажмуада қурилиш ишлари якунланмагани боис, Ислом цивилизацияси маркази ходимлари ҳали бинога кўчиб ўтишмаган.
Мазкур бинода ҳеч қандай тарихий экспонатлар, жумладан, Каъба ёпинчиғи жойлаштирилмаган.
Марказнинг музей экспозицияси учун олиб келинган барча ноёб артефактлар алоҳида назорат остида хавфсиз жойда, бошқа бинода сақланмоқда.
Янги мажмуа ҳозирча қабул қилинмаган ва расмий равишда фойдаланишга топширилмаган. Шу сабабли, мажмуа биносида Марказ ходимлари иш олиб бораётгани йўқ.
Маълум қиламизки, қурилиш ишлари қуйидаги ташкилотлар масъуллигида амалга оширилмоқда: лойиҳачи – “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ, бош пудратчи – “Трест-12” АЖ, буюртмачи – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси, молиялаштирувчи – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси, бундан ташқари хорижнинг етакчи бир нечта компаниялари ва дизайнерлар фаолият олиб боришмоқда.
Ислом цивилизацияси маркази фуқароларимизнинг миллий мерос ва муқаддас қадриятларга бўлган эътибор ва ташвишини юксак қадрлайди. Ҳозирда қурилиш жараёнлари тегишли ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган, ишлар режага мувофиқ давом эттирилмоқда ва якунига етказилиши арафасида.
Шу ўринда барча юртдошларимиздан расмий манбалар орқали берилаётган ахборотларга ишонишларини, турли асоссиз хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз”.
Ўзбекистон
21.08.2025, 13:12
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Президент Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди
Ўзбекистон
20.10.2025, 21:29

Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида пардозлаш ва жиҳозлаш ишларини кўздан кечирди
Ўзбекистон
29.08.2025, 15:24

Контрабандачилардан мусодара қилинган 267 дона қадимий танга ва тақинчоқлар Ислом цивилизацияси марказига топширилди
Ўзбекистон
24.07.2025, 19:31
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
