Ўзбекистонликлар бўлган сайёҳлик катери ҳалокатга учради
Тайланднинг Пхукет ороли яқинида сайёҳларни олиб кетаётган катер ҳалокатга учради. Ҳодиса вақтида кема бортида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган.
Ўзбекистон
13.01.2026, 15:52
Улашиш:

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурханов маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 11 январь куни содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, катер балиқчи траулери билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган ва кейинчалик чўкиб қолган. Ҳалокат оқибатида 18 ёшли Россия фуқароси бўлган аёл ҳалок бўлган, 23 нафар россиялик сайёҳ турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Катер бортида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган. Улардан икки нафари енгил тан жароҳати олган ва маҳаллий тиббиёт муассасасига жойлаштирилган. Ҳозирда жабрланган фуқаролар тўлиқ соғайган ва белгиланган тартибда шифохонадан чиқарилган.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жабрланганларнинг барча тиббий ҳамда бошқа зарур харажатлари катерга эгалик қилувчи компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган.
Ҳодиса юзасидан Пхукет ва Краби провинциялари полицияси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва соғлиқни сақлаш муассасалари билан доимий алоқада бўлиб келгани маълум қилинди.
Ўзбекистон
13.01.2026, 15:52
Улашиш:
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

“Одиссея” филми китоб савдоси ва юнон тилига қизиқишни кескин оширди
Маданий
28.07.2026, 16:21

Ҳиндистонда мусулмонлар асос солган университет бузилиши мумкин
Жаҳон
28.07.2026, 15:57

FIDE раҳбарлигига Ўзбекистон қачон даъвогар бўлади?
Спорт
28.07.2026, 15:03

550 нафар собиқ амалдор Трампни Нетаньяҳуга босим ўтказишга чақирди
Жаҳон
28.07.2026, 14:21

Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда
Жаҳон
28.07.2026, 13:45

Қизига мажбурлаб мол гўнги едирган ота қўлга олинди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Францияда эркак уч аёлга пичоқ билан ҳужум қилди
Жаҳон
28.07.2026, 10:48

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб
Маданий
27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Маданий
27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Сиёсат
27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди
Иқтисодиёт
27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
