updated: 22.03.2026, 11:10

Шаҳрихонда “жиҳод” ғоясини тарғиб қилган мактаб ўқувчилари фош этилди

Шаҳрихон туманида яшовчи 2007 йилда туғилган йигит ижтимоий тармоқларда тақиқланган материалларни кўриш орқали радикал ғояларга берилган ва хориждаги террорчилик ташкилотлари ёлловчилари таъсирига тушган.

Улашиш:

Шаҳрихонда “жиҳод” ғоясини тарғиб қилган мактаб ўқувчилари фош этилди

Текширувларга кўра, у Instagram ва Telegram тармоқларида “Аҳли сунна эдитлар” номли гуруҳ тузиб, “Абу Бакр” тахаллуси остида фаолият юритган. Гуруҳга у билан бир мактабда ўқиган саккиз нафар тенгдошини ҳам қўшиб, улар билан “жиҳод” ва “шаҳидлик” ҳақидаги ғояларни муҳокама қилган.

Маълум бўлишича, гуруҳ аъзолари хориждаги ноқонуний қуролли тузилмаларга қўшилишни ҳам режалаштирган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор чоралар натижасида мазкур ноқонуний фаолиятга чек қўйилди, гуруҳ аъзоларининг чет элга чиқиб кетишининг олди олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244¹-моддаси учинчи қисми “г” банди ва 244²-моддаси иккинчи қисми асосида жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тергов жараёнида вояга етмаган шахс ўз қилмишидан чин дилдан пушаймонлигини билдириб, бу йўлнинг нотўғри эканини тан олган.

Ўзбекистон

10.10.2025, 16:07

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

БАА Ғазо секторига 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернасини етказди. Ёрдам 57 та юк машинасидан иборат 4 та конвой орқали юборилган.

Жаҳон

21.09.2026, 12:23

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Туркияда Ўзбекистонда 5 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У мамлакатга қайтарилиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди

Нега?

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:02

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда

Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига 45,1 миллиард долларга етган. Ҳисоб-китоб ҳали якуний эмас.

Иқтисодиёт

19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди

Маълум қилинишича, гуруҳ аъзоларининг аксарияти Европадаги нуфузли университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари бўлган.

Таълим

19.09.2026, 11:24

Хитойдаги чўл остида улкан сув манбалари топилди

Олимлар ушбу лойиҳа доирасида шўрхок сувлардан фойдаланиш бўйича махсус синов станциясини ташкил этишди. 

Жаҳон

19.09.2026, 11:14

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик бўлишидан хавотир кучаймоқда

Урушга қарши номзодлар сайловдан четлатилмоқда, айримлари қамоққа олинган.

Жаҳон

19.09.2026, 10:02

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди

Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинганлар 57 нафарга етди. Бу ҳақда Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси маълумот берди. 

Ўзбекистон

19.09.2026, 09:44

Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм»ни ривожлантириш режалари билан таништирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм» киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди. 

Маданий

18.09.2026, 17:19

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган «Врач доимо ҳақ» эълони юзасидан Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистон

18.09.2026, 15:25

iPhone 18 Pro Max’нинг Россияда 18 та функцияси чекланган

Россияда iPhone 18 Pro Max фойдаланувчилари смартфоннинг айрим функцияларидан тўлиқ фойдалана олмайди. Асосий чекловлар Apple Intelligence тизими ва рус тили қўллаб-қувватланмаслиги билан боғлиқ.

Иқтисодиёт

18.09.2026, 15:13

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган

2025-йилда экология ҳимоячиларига қарши зўравонлик яна кучайган, қотилликларнинг асосий қисми Лотин Америкасида содир бўлган.

Жаҳон

18.09.2026, 15:10

Эрон Германия элчисини ТИВга чақирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг Теҳрондаги элчиси Аксель Вильгельм Диттманни Берлин расмийларининг Эронга нисбатан баёнотлари ва Германия дипломатик миссиясининг фаолияти юзасидан норозилик билдириш учун чақирди.

Жаҳон

18.09.2026, 12:21

Россияда Давлат думаси сайловлари бошланди

Россияда Давлат думасининг янги чақириқ депутатларини сайлаш учун уч кунлик овоз бериш жараёни бошланди. Биринчи сайлов участкалари Камчатка ва Чукоткада очилди.

Сиёсат

18.09.2026, 10:51

Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди. У 34 йилдан зиёд театрда ижод қилиб, 100 га яқин образ яратган.

Маданий

18.09.2026, 10:41

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →