updated: 22.03.2026, 19:12

Тошкентда бешта автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилади

2–15 октябрь кунлари Сергели туманидаги Қумариқ кўчаси ёпилиши муносабати билан бир қатор автобуслар йўналишига ўзгартириш киритилди.

Улашиш:

Тошкентда бешта автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилади

Veolia Energy Ташкент маълумотига кўра, Сергели туманидаги Қумариқ кўчасида 325 мм диаметрли ва 1000 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари алмаштирилади. Шу муносабат билан 2–15 октябрь кунлари йўл ёпилади.

Шу давр мобайнида қуйидаги автобус йўналишлари ҳаракат йўналиши ўзгартирилади:

61-йўналиш – А.С. Банокатий, Г. Алиев, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;

106-йўналиш – Сарикўл, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;

40-йўналиш – Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Темирйўлчилар, А.С. Банокатий кўчалари орқали РЕТ заводи бекатигача;

66-йўналиш – Қумариқ, Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Меҳржон, 8-Март, Эски Сарикўл, Янги Замон, Сарикўл, А.С. Банокатий кўчалари орқали РЕТ заводи бекатигача;

52-йўналиш – Локомотив кўчаси бекати ва Тошкент вокзали оралиғида.

Йўловчилардан вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиб, сафарларини олдиндан режалаштириш сўралади.

Эслатма: таъмирлаш ишлари давомида кўчаларда тирбандлик ортиши мумкин. Шу сабабли автобус йўналишларига қўшимча ўзгаришлар киритилиши эҳтимолдан холи эмас.

Ўзбекистон

02.10.2025, 12:26

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37