updated: 22.03.2026, 08:39

Тошкентда ўғил болага қизлар кийимини кийдирган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тошкент шаҳридаги боғчаларнинг бирида тарбиячи 6 ёшли болага қизлар кийимини кийдириб, уларнинг лаб ва юзларини бўяб, аёллар рақсини ижро эттиргани аниқланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани ахборот хизмати маълум қилди.

Улашиш:

Toshkentda oʻgʻil bolaga qizlar kiyimini kiydirgan tarbiyachi ishdan boʻshatildi

Toshkentda oʻgʻil bolaga qizlar kiyimini kiydirgan tarbiyachi ishdan boʻshatildi

Қайд этилишича, мазкур ҳолат 2022 йилда пойтахтнинг Миробод туманида жойлашган мактабгача таълим ташкилотида кузатилган. Ушбу ҳолатни 2016 йилда туғилган боғча тарбияланувчисининг отаси Telegram ижтимоий тармоғи орқали келган фото ва видео тасвирлардан пайқаган. 

Ота юқоридаги вазият ўғлининг шаъни ва қадр-қимматини камситгани, бундай саҳна кўринишлари ҳақида уни ота сифатида огоҳлантирмай, рухсатини олишмаганини билдириб, Болалар омбудсманига мурожаат қилган. Ва ташкилотдан фарзандининг ҳуқуқларини тикланишида ёрдам беришини сўраган. 

Сўнгра Болалар омбудсмани ушбу ҳолатни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан бирга ўрганган. Ўрганиш натижаларига кўра, мурожаатчининг ўғли қатнашган тадбирда саҳна кўринишини ташкиллаштирган тарбиячи болага оид бу саҳна хусусиятлари юзасидан отадан рухсат олмагани аниқланган. 

Юқоридаги ҳолат юзасидан тарбиячига нисбатан Меҳнат кодексининг 157-моддаси (Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш) билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

мавзуга оид янгиликлар

Olmaliqda bolani urgan tarbiyachiga nisbatan tergov boshlandi

Олмалиқда болани урган тарбиячига нисбатан тергов бошланди

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқдаги хусусий боғчада 2 ёшли боланинг тарбиячиси томонидан калтакланган ҳақидаги хабарга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий муносабат берди.

Ўзбекистон

18.07.2025, 13:00

Тошкентга 9 ойда хориждан қанча сайёҳ келди?

2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари якунларига кўра, Тошкент шаҳрига дунё бўйлаб 3,9 миллион нафар хорижий сайёҳ келган. Шу билан бирга, 5,6 миллион маҳаллий сайёҳ ҳам пойтахтнинг турли диққатга сазовор жойларини зиёрат қилган.

Ўзбекистон

17.10.2025, 18:25

Жанубий Корея компанияси Тошкентдаги янги аэропорт қурилишида қатнашади

Жанубий Кореянинг Incheon International Airport Corporation (IIAC) компанияси Тошкент шаҳрида қурилиши бошланган янги халқаро аэропорт учун аэропортлар эксплуатацияси бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш ҳақида шартнома имзолади.

Ўзбекистон

17.10.2025, 13:25

Fabio Kannavaro Toshkentga keldi

Фабио Каннаваро Тошкентга келди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод италиялик Фабио Каннаваро  мураббийлар штаби билан биргаликда Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Спорт

06.10.2025, 09:42

Тошкент йўлларида тирбандликларни камайтириш бўйича сенатор сўрови юборилди

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев томонидан юборилган сенатор сўровида пойтахт йўлларида юзага келаётган тирбандликлар аҳолининг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатаётганига эътибор қаратилган.

Ўзбекистон

25.09.2025, 15:04

Piskent va Boʻka tumanlaridagi bogʻchalarda bolalar zaharlandi

Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар заҳарланди

Ижтимоий тармоқларда Пискент ва Бўка туманларидаги айрим мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар заҳарлангани акс этган видео тарқалди. Видеода заҳарланган болалар сони анча кўплиги ва шифохонага сиғмагани туфайли қўшни туманларга жўнатилгани акс этган.

Ўзбекистон

25.09.2025, 11:20

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37