Тошкентда яна снос: “Бешёғоч” маҳалла биноси бузиб ташланмоқда
Тошкентда яна бир снос. Бу галги ўлжа маҳалла биноси. PARADIGMA.UZ пойтахтдаги яна бир қурилиш жараёни ҳақида ҳикоя қилиб беради.
Ўзбекистон
25.02.2025, 14:34
Улашиш:
Бундан бир неча ҳафта олдин ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасида жойлашган тарихий-миллий кўринишга эга "Мутахассислар уйи" тураржойининг олдидаги МФЙ биноси бузиб ташланиб, ўрнига меҳмонхона қурилаётгани ҳақида мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан видеомурожаатлар тарқалди.
Орадан маълум вақт ўтиб, Маданий мерос агентлиги вазиятга муносабат билдириб чиқди. Унга кўра, 2025 йил 7 февралда Маданий мерос агентлигининг илмий-эксперт кенгаши мажлиси бўлиб ўтган ва Бешёғоч кўчасидаги 16-18 уйлар ҳақиқатдан ҳам тарихий аҳамиятга эга бинолар деб топилган. Аммо негадир бу қарор орадан бир ҳафта ўтганидан кейин оммага очиқланди.
Маданий мерос агентлигининг орадан бир ҳафта ўтиб, 14 февраль куни эълон қилган хабарида агентлик айни пайтда ушбу объектларни Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарорига мувофиқ миллий рўйхатга киритиш бўйича зарур ишлар олиб бораётганини маълум қилди.
Шунингдек, агентлик мазкур хабарда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги 269 иккинчи сонли қонунининг 12-моддасига кўра, тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қадриятларга эга янги аниқланган моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатга киритилишига қадар давлат муҳофазасида бўлиши шартлигини таъкидлади.
Маълумки, бундай турдаги биноларда ўз ҳимоя ҳудуди бўлиб, объектдан 100 метр радиусда қурилиш қилиш ман этилган. Шунга қарамай унинг ёнида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини биносида бузиш ишари давом эттирилди.
Мазкур снос эса у ерни бузиб, қайтадан қурилиш қилмоқчи бўлган хусусий ташкилот томонидан Тошкент шаҳар ҳамда Чилонзор туман ҳокимларининг қарори билан амалга оширилаётгани важ ўрнида келтирилди.
Бундан шубҳаланган аҳоли қарорни ўрганишга киришар экан, очиқ манбаларда қарорнинг тўлиқ матни йўқ эканлигига дуч келади. Аниқланишича, мазкур ҳужжатлар ХДФ, яъни махфий тоифага кирмаган, аммо умумий фойдаланиш учун мўлжалланмаган ҳужжат бўлгани сабабли платформаларда жойланмаган.
Ҳужжатнинг аслияти билан танишмоқчи бўлган фуқаролар ҳокимлар томонидан чиқарилган қарорларнинг тўлиқ матнини талаб қилган ҳолда Чилонзор туман ҳокимлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат йўллашган. Лекин сўровлар қаноатлантирилмаган.
Табиийки, бу ҳолатдан сўнг аҳолининг шубҳа-гумонлари янада ошади. Шундай фуқаролардан бири PARADIGMA.UZ'га берган интервьюсида ҳолатни қуйидагича изоҳлади.
"У махфий ҳужжат дейилди. Нега ҳужжатнинг сир сақланилаётгани тушунарсиз, чунки бу ҳарбий база эмас, балки бизнинг уйларимизга тегишли бўлган ҳудуд. Яъни, иккита уйнинг орасида, биздан атиги 10 метр нарида жойлашган. Шунинг учун ҳам бизнинг маҳалламиздаги барча аҳоли бу жойда ҳар қандай қурилиш бўлишига қарши. Бу маҳалла биноси, бизнес-марказ ёки турар-жой биноси бўладими — биз барибир бунга қаршимиз. Биз аллақачон бу қурилишга қарши чиқиб ҳам бўлдик", дейди у.
Албатта, фуқаролар ҳокимиятдан тайинли жавоб олмаганидан кейин, суддан умид қилиб, унга мурожаат қилишларига тўғри келади. Мазкур масалада судга мурожаат киритган бир гуруҳ даъвогарларнинг илк кўрик суди жорий йилнинг 19 февраль куни Чилонзор маъмурий судида бўлиб ўтди.
Унда тарафлардан уч нафар аризачи, Тошкент шаҳар ҳамда Чилонзор туман ҳокимлиги юристлари иштирок этди. Суд ҳар иккала томонни ҳам тинглади ва батафсил ҳужжатлар билан танишиб чиқиш учун судни кейинги галга, 26 февраль кунига қолдирди.
Ариза топширган фуқаролардан бири Жавлон Маҳмудовнинг сўзларига кўра, маҳалла биносини бузиб, ўрнига янги бино қурмоқчи бўлган тадбиркор аҳолига аниқ маълумотларни тақдим этмаган.
"19 февраль соат 14:00 да куни Чилонзор ҳокимининг қарорини ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорини бекор қилиш бўйича бизнинг биринчи судимиз бўлди. 2024 йилда бизнинг маҳаллага қурувчи келган, бизни чақиришган, “Ҳеч қанақа ҳужжатлар тақдим қилмасдан мана шу бинойиларни бузамиз, бошида офис тушади, кейин уй тушади”, деб айтишди. Кейин яна ҳокимият билан бирга келганда офис қурилади деб айтилган.
Кейин яқинда яна келиб кетишди, ҳали лойиҳаси ҳам тайёр эмас дейди, лекин маҳалла биносини бўшатиб бўлишди. Қурувчининг одамлари келиб бинодан маҳаллага тегишли мебель, техникаларни олиб чиқиб кетишди. Кейин эшикларини бузиб, авариявий ҳолатга келтириш учун кўрсатиш учун қилинди бу ишлар. Бугун суд жараёнига ҳокимият вакиллари — туман ҳокимияти билан шаҳар ҳокимиятининг юристлари келди, лекин бу ерга бизга тақдим қилишга, ўрганиб чиқишимиз учун ҳеч қанақа ҳужжат олиб келишмади", дейди у.
Бешёғоч кўчасида яшовчи аризачилардан бошқа бири Зоя Бекернинг айтишича, маҳалла биноси ҳеч қандай таъмирга муҳтож бўлмаган. У ерда барча шароитлар мавжуд эди.
"Гап шундаки, бу маҳалла биноси бир қаватли қилиб қурилган. Унинг ўзига яраша вазифалари бор эди. У ерда маҳалла оқсоқоли, хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар ташкилоти, маҳалла инспектори учун хоналар мавжуд эди. Ҳаммаси тартибли ва яхши ишлаб келар эди. Менда битта савол пайдо бўлди ва бу суднинг иккинчи тингловида муҳокама қилинади деган умиддаман. Яъни, бу бино бизнинг ҳовлимиз, бизга тегишли ҳудудда қайси асос билан қурилмоқда? Умид қиламанки, ушбу масала ҳам иккинчи тингловда ўз ечимини топади", дейди у.
Юқорида кўрганимиздек, қурувчидан, ҳокимиятдан аниқ жавоб олмаган фуқаролар бу масалага чора топиш учун судга умид боғламоқда. Суд бу жараёнга қандай ёндашади? Батафсил PARADIGMA.UZ'да кузатиб боринг.
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
