Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. Бу тўғрисида 2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди.