2025 йил бошидан бери дунё бўйлаб авиаҳалокатлар натижасида 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Jacdec ҳисобларига кўра, 2014–2024 йиллар оралиғида дунё бўйлаб авиаҳалокатларда ҳар йили ўртача 284 киши ҳалок бўлган. Энг фожеали йиллар сифатида 2015 ва 2018 йиллар қайд этилган — ўшанда қурбонлар сони 500 нафардан ошган.