Бугун, 16 июль куни Адлия вазирлигининг хабар беришича, АОКАнинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари, президент фармони билан Ўзкомназорат инспекциясига ўтказилди. Шунингдек, АОКА ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига олинди.