24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Бекобод, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарлангани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан бир нечта аутсоринг хизмат кўрсатувчи хусусий корхоналарнинг масъул шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.