Жамму ва Кашмир ҳудуди яна бир бор Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаронинг эпицентрига айланди. Навбатдаги кескинлашувга 2025 йил 22 апрель куни Паҳалгам туманида содир этилган террористик ҳужум сабаб бўлди. Қуролли ҳужум натижасида 26 киши, жумладан 25 нафар Ҳиндистон фуқароси ва 1 нафар Непал фуқароси ҳалок бўлди. Бундай баёнотлар минтақадаги зиддиятни кучайтириб, халқаро ҳамжамиятни ташвишга солмоқда.