Аввалроқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот котибининг Telegram-каналида 2-3 август кунлари Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Омонқўтон" миллий табиат боғига бир неча номаълум шахс болалар дам олиш оромгоҳи орқали ноқонуний тарзда кириб, махсус техникалар ёрдамида қазиш ишларини амалга оширгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат вазирлик томонидан ўрганиб чиқилди.