Наманган вилояти божхона бошқармаси "Учқўрғон" чегара божхона постининг божхона назорати ва расмийлаштирув гуруҳи инспектори хориждан олиб келинган 57 дона "Iphone 16 PRO MAX" қурилмаларини танишлари орқали IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир қурилма учун 100 АҚШ долларидан жами 5700 АҚШ доллари ҳамда муқаддам фуқаро томонидан чет элдан декларацияда кўрсатмаган ҳолда кийим-кечакларни олиб келганлиги юзасидан чора кўрмаганлиги эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.