21 сентябрь куни Ўзбекистонга Туркманистондан беқарор ҳаво массаси кириб келиб, ҳаво сифати кескин равишда ёмонлашишга сабаб бўлди. Айниқса Тошкент шаҳрида чанг зарралари кўпайиб, шамол тезлиги 12-15м/с гача етди. Соат 15:00 дан кейин эса чанг бўронлари юзага келиб, аҳоли учун вазият сезиларли даражада оғирлашди.