Қашқадарё вилоятидаги XV асрга оид тарихий Лангар ота мажмуаси АҚШ элчиларининг Маданий меросни сақлаш жамғармаси томонидан 250 минг АҚШ долларлик таъмирлаш лойиҳаси натижасида қайта тикланди ва фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилди.