Президент қарорига мувофиқ 2025 йил 1 декабридан бошлаб Ai-80 бензини сотуви бутун республика бўйлаб тўхтатилади. Шунингдек, ҳужжатда аҳолига сифатли ва экологик тоза ёнилғи етказиб беришни таъминлаш мақсадида Ai-80 бензининг АЁҚШларда сотилишига қатъий назорат ўрнатилиши белгилаб қўйилган.