Қозоғистонда парламент депутатлари болалар, касал ёки кекса қариндошларига қараётган аёллар учун иш соатини қисқартириш таклифини илгари сурди. Қозоғистонда аёллар ҳар куни ўртача 480 дақиқа иш вақтини, қўшимча равишда эса 246 дақиқа уй юмушлари ва қариндошларга ғамхўрлик қилишга сарфлаяпти.