Қозоғистонда аёллар учун иш вақти қисқариши мумкин
Қозоғистонда парламент депутатлари болалар, касал ёки кекса қариндошларига қараётган аёллар учун иш соатини қисқартириш таклифини илгари сурди. Қозоғистонда аёллар ҳар куни ўртача 480 дақиқа иш вақтини, қўшимча равишда эса 246 дақиқа уй юмушлари ва қариндошларга ғамхўрлик қилишга сарфлаяпти.
Жаҳон
20.11.2025, 15:03
Улашиш:

Ташаббус муаллифи — депутат Ажар Сагандикова бўлиб, у бу борада бош вазир Ўлжас Бектенов номига расмий сўров юборган.
Сагандикованинг айтишича, Қозоғистонда аёллар ҳар куни ўртача 480 дақиқа иш вақтини, қўшимча равишда эса 246 дақиқа уй юмушлари ва қариндошларга ғамхўрлик қилишга сарфлаяпти.
Бу «кунига 13 соатлик юклама» бўлиб, аёлларнинг сурункали чарчаши, ҳиссий толиқиши ва соғлиқ муаммоларига олиб келмоқда. Шунингдек, мамлакатда аёллар ва эркаклар ўртасидаги 15 фоизлик иш ҳақи тафовути уларнинг иқтисодий заифлигини янада кучайтирётгани қайд этилди.
Сагандикова оғир касал ёки алоҳида эҳтиёжли қариндошларга қараётган аёлларнинг кунига қўшимча 6 соат меҳнат қилиши «учинчи иш куни»га айланганини, аммо бу меҳнат қонунчилигида акс этмаганини таъкидлади.
Депутат Меҳнат кодексига ўзгартиш киритиб, фарзандлари ёки бемор қариндошларига қараётган аёллар учун:
- иш ҳақи сақланган ҳолда қисқартирилган иш ҳафтаси,
- мослашувчан график,
- масофавий ишлаш имкониятини устувор тартибда бериш,
- камситишнинг олдини олувчи меъёрлар киритилишини таклиф қилмоқда.
Унинг фикрича, бундай ўзгаришлар аёлларни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлади.
Жаҳон
20.11.2025, 15:03
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

Қозоғистонда ош марказида портлаш: 7 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
27.02.2026, 12:22

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Қозоғистон "Иброҳим келишувлари"га қўшилмоқчи
Сиёсат
07.11.2025, 11:25

Қозоғистонда кўпхотинлилик қонунийлаштирилиши мумкин
Жаҳон
06.11.2025, 10:26

Қозоғистонда 100 дан ортиқ ўлик Каспий тюленлари топилди
Жаҳон
04.11.2025, 10:50
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
