Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаши натижасида 29 киши жароҳат олган, улардан 3 нафари ҳалок бўлган эди.