Статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январь-июнь ҳолатида аҳоли жон бошига умумий даромадлар 13,7 млн сўмдан тўғри келган.Дастлабки маълумотлар бўйича мазкур даврда аҳоли умумий даромадлари 525,9 трлн сўмни ташкил қилган. Бунда 2024 йил мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадлари реал ўсиш суръати 9,5 фоиз бўлган.