Ўзбекистон аҳолисининг даромадлари ошгани эълон қилинди
Статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январь-июнь ҳолатида аҳоли жон бошига умумий даромадлар 13,7 млн сўмдан тўғри келган.
Дастлабки маълумотлар бўйича мазкур даврда аҳоли умумий даромадлари 525,9 трлн сўмни ташкил қилган. Бунда 2024 йил мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадлари реал ўсиш суръати 9,5 фоиз бўлган.
Иқтисодиёт
29.07.2025, 14:30
Улашиш:

Статистика қўмитаси тақдим қилган 7 ойлик ҳисоботга кўра, истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 109,5 % ни ташкил этган.
Ўтган йилнинг мос даврида мазкур кўрсаткич 111,9 % ни ташкил этган. Ўсиш суръатининг секинлашишига валюта курсининг мўтадиллашиши ҳамда шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадлар, яъни “МҲТ – 2008” халқаро стандарти асосида ўз уйида яшаш бўйича хизматлар (шартли уй-жой рентаси)ни баҳолаш бўйича республика бўйлаб ижара тўловлари ўсиш суръатлари паст бўлганлиги туфайли қўшилган қийматнинг асосий компоненти бўлган, операцион фойда кўрсаткичининг ўсиш суръатлари секинлашиши каби омиллар таъсир кўрсатган.
Шунингдек, январь-июнь ҳолатига кўра, аҳоли жон бошига умумий даромадлар 13,7 млн сўмни, аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг номинал ўсиш суръати 117,7 % ни ва реал ўсиш суръати 107,4 % ни ташкил этган.
Мазкур ойларда аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар бўйича Тошкент шаҳри (35 079,6 минг сўм), Навоий (20 048,7 минг сўм), Бухоро (15 883,9 минг сўм) ва Тошкент (13 740,5 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси (9 198,0 минг сўм), Наманган (9 457,0 минг сўм), Жиззах (10 220,2 минг сўм), Сурхондарё (10 396,4 минг сўм), Сирдарё (10 451,8 минг сўм), Қашқадарё (10 563,3 минг сўм), Самарқанд (11 131,3 минг сўм), Фарғона (11 427,2 минг сўм), Андижон (11 983,1 минг сўм) ва Хоразм (13 454,6 минг сўм) вилоятларида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ўртача республика даражасидан паст кўрсаткичлар қайд этилган.
Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши юқори даражаси Фарғона вилояти (15,5 %) ҳамда Тошкент шаҳрида (12,8 %) кузатилган. Қолган вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг ўсиши паст кўрсаткични ташкил қилган.
Ҳисоботда ёзилишича, мазкур ойларда аҳоли умумий даромадларнинг катта қисми юридик ташкилотларда ишловчи ёлланма ишчиларнинг даромадлари аҳоли умумий даромадларнинг 60,6 %ини ташкил қилади.
Шунингдек, аҳоли умумий даромадлари таркибида шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадларнинг улуши 6,6 %, мол-мулкдан олинган даромадларнинг улуши 3,4 %, трансфертлардан олинган даромадлар улуши 29,4 % ни ташкил қилди.
Трансфертлардан олинган даромадларнинг улуши Фарғона, Андижон, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида аҳоли умумий даромадларига нисбатан 30 % дан юқори кўрсаткични ташкил этган бўлса, Навоий вилоятида мазкур даромад турининг улуши энг паст яъни, 13,9 % ни ташкил этди.
Иқтисодиёт
29.07.2025, 14:30
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда такси ҳайдовчиларининг даромади йилига 1 млн сўмдан ҳам ошмади — ДСҚ
Иқтисодиёт
10.02.2026, 13:21

Ўзбекистонликлар дам олиш учун қаерни танламоқда?
Ўзбекистон
16.07.2025, 14:52
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 15:15

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?
Жаҳон
12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
