Эзгулик Ўзбекистан Инсон ҳуқуқлари жамияти Раиси Абдурахмон Ташановнинг Facebook'да хабар беришича, 4-март куни тунги соат 23.30 ларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани ИИБга олиб келинган 1973-йилда туғилган Ҳусанбой Жумабоев ва унинг 1999-йилда туғилган ўғли Адҳамжон Муҳаммаджонов ИИБнинг жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан шафқатсиз калтакланди.