updated: 22.03.2026, 06:36

Фарғонада маст фуқаро ИИБ ходимини пичоқлади

Фарғонада фуқаро ИИБ профилактика катта инспекторини пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди. 

Улашиш:

Fargʻonada mast fuqaro IIB xodimini pichoqladi

Fargʻonada mast fuqaro IIB xodimini pichoqladi

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 26 август куни соат 20:45 ларда Фарғона вилояти Данғара туманида содир бўлган. Унда туманнинг ИИБ профилактика катта инспектори Н.М. ўзининг ваколати дорисида Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан судланиб, 18:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойини тарк этмаслик билан уй қамоғида сақланаётган Х.Э. ни текширишга борган.

“Текширув давомида мазкур шахс хонадонида бўлмаган. Сўнгра маст ҳолатда уйига кириб келиб, бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган. Кейин хонадонда бўлган ошхона пичоғини олиб чиқиб, кутилмаганда Н.М.нинг кўкрак қафасига санчиб, унга оғир тан жароҳати етказган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетган”, дейилади хабарда.

Профилактика инспектори эса кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Шундан сўнг инспекторни пичоқлаган шахс қўлга олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

мавзуга оид янгиликлар

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

Фарғонада фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди

Мактабга боришда Тошкент–Фарғона магистрал йўлида пиёдалар учун йўлак йўқлиги ва болалар учун хавфсиз йўл талаби кўтарилди.

Ўзбекистон

18.02.2026, 10:29

Судьялар суд остида: Акмалжон Шукуров иши Ўзбекистон суд тизими учун нодир прецедентга айланди

Ўзбекистонда сўнгги йилларда жамоатчилик эътиборини тортган энг муҳим ҳуқуқий воқеалардан бири юз берди.

Ўзбекистон

14.01.2026, 08:49

Журналист ва блогерлар ишлари бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди

"Эзгулик" жамияти асосчиси, ҳуқуқ фаоли Абдурахмон Ташанов мамлакатнинг турли ҳудудларида журналист ва блогерлар билан боғлиқ суд жараёнлари ва тергов ҳаракатлари юзасидан сўнгги маълумотларни тақдим этди.

Ўзбекистон

03.12.2025, 13:35

«Судда жабрланувчи эмас, айбдорга ўхшайман» — ИИБ ходими калтаклаган мактаб директори Саида Мирзиёевага видеомурожаат йўллади

Фарғона вилояти Фурқат туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан таҳқирланган ва калтакланган мактаб директори Гулираъно Қосимова 7 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида залдан чиқариб юборилди. У суд жараёнининг холис ва адолатли ўтмаётганидан норози эканини билдириб, президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевадан ёрдам сўради.

Ўзбекистон

11.11.2025, 10:24

Фарғонада тинчлик форумининг илк йиғилиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 15–16 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида “Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик” мавзусида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши ўтказилади.

Ўзбекистон

14.10.2025, 09:02

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45