2025 йилнинг 10 ойи мобайнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 93 та турли салбий ҳолат аниқланган. Мазкур ҳолатлар натижасида 10 нафар ходим тизимдан четлатилган. Бунга ходимларнинг нопоклиги, билимсизлиги ва фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлгани сабаб бўлган.