Яқин вақт ичида 25 минггача кубалик кўнгилли аскарлар Россия армияси сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Forbes Украина расмийлари маълумотларига таяниб хабар берди. Ушбу режа амалга ошса, кубаликлар жанг майдонларидаги энг йирик хорижий контингентга айланади. Айни вақтда, АҚШ Давлат департаменти ҳужжатига кўра, 1 мингдан 5 минггача кубалик Украинада жанг қилмоқда.