Жорий йил бошидан буён Ўзбекистонда 32 мингдан ортиқ ажрашиш ва 16 мингта алимент тўламаслик ҳолати қайд этилган. Ҳукумат ёшлар орасида никоҳ шартномаси тузишнинг аҳамияти ҳақидаги маълумотни кенг тарқатишни режалаштирмоқда — бу турмуш ўртоқлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усули сифатида кўрилмоқда.