Сўнгги йилларда Ўзбекистон оилаларида истеъмол маданияти сезиларли даражада ўзгарди. Одамлар эндиликда фақат зарурат учун эмас, балки атрофдагиларга “мос кўриниш” учун ҳам харид қилишга интилмоқда. Бу жараёнга реклама, ижтимоий тармоқлардаги “идеал ҳаёт” тасвирлари ва банкларнинг турли кредит таклифлари кучли таъсир кўрсатмоқда.