Яқинда ер ва мол-мулк солиғидан қарзи борларга ҳам электр тўловларини амалга ошириш чекланиши ҳақида маълум қилинганди. Ушбу хабар ортидан эса ижтимоий тармоқларда пенсионерлар мол-мулк ва ер солиғидан тўлиқ озод қилингани ҳақида маълумотлар кенг тарқалди. Хабарларнинг қанчалик асосли экани ҳақида Солиқ қўмитаси изоҳ берди.