15 октябрга ўтар кечаси Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилояти Кўрамм туманида Покистон қўшинлари билан Афғонистон томонидаги тузилмалар ўртасида янги отишмалар кузатилди. Покистон давлат ОАВлари «афғон хизматлари ва ТТП (Tehreek-e-Taliban Pakistan) гуруҳлари провокация учун ўт очди» дея хабар берди; Покистон армияси «қатъий зарба билан» жавоб қайтарганини, бир қатор постлар ва танклар зарарланганини билдирди, дея хабар берди AP News.