26 ноябрь куни тахминан соат 19:00 да Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган махсус рейд чоғида ижтимоий тармоқларда Real Sanjik номи билан танилган блогер Санжар Каримов қўлга олинди. Бу ҳақда «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўз саҳифасида маълум қилди.