Бухоро шаҳридаги хусусий корхона — МЧЖ раҳбари 2024 йил ноябрь-декабрь ва 2025 йил январь-февраль ойлари учун айланмадан олинадиган солиқ ва даромад солиқлари бўйича ҳисоботларни ўз вақтида топширмагани сабабли, солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиб, иш Бухоро шаҳар Мажбурий ижро бюросига юборилади.