Деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилади. У аҳолини ўқитишдан тортиб, уруғ, кўчат етказиш, маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга чиқариш занжирини яратиш билан тизимли шуғулланади. Бу ҳақда кеча, 30 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.