Россияда хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаларига оид янги чекловлар жорий этилиши кутилмоқда. Россия фақат рус тили расмий мақомга эга бўлган давлатларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олади. Яъни рус тили ушбу мамлакатда асосий, иккинчи ёки учинчи давлат тили сифатида эътироф этилган бўлиши шарт.