Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳоким ўринбосари мавқеидан фойдаланиб, тумани ҳудудидан 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқорида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 14 800 доллар олаётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.