Яна ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
Андижон вилоятининг Хонабод шаҳар ҳоким ўринбосари, Андижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари нафақа жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон
15.07.2025, 10:34
Улашиш:

Foto: Davlat xavfsizlik xizmati
Қайд этилишича, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳар ҳокими ўринбосари ва спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг муқаддам судланган раҳбари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга матрас, профнастил ва болалар тагликлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиши учун ҳокимлик захирасида бўлган 4 гектар ер майдонини алоҳида лот сифатида аукцион савдога қўйдириб, 2 млрд сўмга ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Андижон вилоятидаги яна бир бошқа ҳолатда эса, Aндижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари, Андижон шаҳар статистика бўлими бошлиғи ва 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, келгусида болалар маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун завод қурмоқчи бўлган тадбиркорга "Ипак йўли" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 6 гектар ер майдонини аукцион савдо орқали олиб бериш эвазига 600 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 150 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари, ҳозирда хусусий бандлик агентлиги бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг ҳам алоқадорлиги аниқланиб, у ушбу масалада тадбиркорга ёрдам бериш эвазига муқаддам 11 минг АҚШ доллари олганлиги маълум бўлди.
Тошкент вилоятида қайд этилган ҳолатда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу мансабдор шахс муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
Ўзбекистон
15.07.2025, 10:34
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

Ўзбекистонда автомобиль бозори ўсмоқда: электромобиллар савдоси 40 мингдан ошди
Иқтисодиёт
17.01.2026, 17:07

Telegram ва Instagramда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳ эгалари ушланди
Ўзбекистон
07.01.2026, 14:05

Андижонда ҳоким ўринбосари 15 000 доллар пора олаётган вақтида қўлга тушди
Ўзбекистон
11.10.2025, 12:00

Зойир Мирзаев болаларнинг заҳарланишига алоқадор шахслар ишдан олиниш кераклигини айтди
Ўзбекистон
08.10.2025, 10:30

Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
Ўзбекистон
29.09.2025, 15:20
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
