Афғонистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистондан олиб кирилган гиёҳвандлик моддаларини сотмоқчи бўлган наркокурьерлар ушланди
Сурхандарё ҳамда Фарғона вилоятида Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган жами 47,2 кг наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон
11.10.2024, 11:09
Улашиш:

Afgʻoniston, Tojikiston hamda Qirgʻizistondan olib kirilgan giyohvandlik moddalarini sotmoqchi boʻlgan narkokurerlar ushlandi
Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи, 53, 50, 39 ёшли уч нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан 10 кг 50 гр "опий" ва 10 кг 29 гр "гашиш" моддаларини контранбанда йўли билан олиб ўтган вақтларида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинган.
Шунингдек, вилоятнинг Музработ туманида наркокурерлар томонидан Афғонистондан олиб келиниб, ҳудуддаги хуфия жойга қолдириб кетилган 1 кг 953 гр "опий" ва 4 кг 116 гр "гашиш" моддаларини қабул қилиб олган вақтида Термиз шаҳрида яшовчи 43 ёшли муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ушланган. Мазкур гиёҳвандлик моддаларини Термиз шаҳрида қабул қилиб олган 48 ёшли Қозоғистон фуқароси ҳам ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Шу каби вилоятнинг Термиз туманида наркокурерлар томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган 922 гр "опий" ва 4 кг 03 гр "гашиш" моддаларини олиб, доимий яшаш манзилига кетмоқчи бўлган вақтида Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 47 ёшли фуқаро ҳам қўлга тушган. Суриштирув давомида мазкур шахс ушбу гиёҳвандлик моддалрини ҳар бир килограммини афғонистонлик наркосавдогарлардан 2300 АҚШ долларидан сотиб олгани маълум бўлган.
Яна вилоятнинг Сариосиё туманида 56 ёшли муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида 4 кг 80 гр "гашиш" моддаси борлиги аниқланиб, просессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган.
Бундан ташқари, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 46 ёшли шахс бошқарувидаги "Гентра" русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унинг салон қисмида 975 гр "опий" моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур фуқаронинг яшаш хонадони ҳам текширилганда унинг уйидан 789 гр "опий" ҳамда 5 кг 239 гр "гашиш" моддалари топилган.
Аниқланишича, фуқарога юқорида қайд этилган гиёҳваднлик моддалри тожикистонлик наркосавдогарлар томонидан юборилган. Фуқаро норқотик моддалрни Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.
Шу каби Фарағона вилоятининг Қувасой шаҳри ҳудудида қирғизистонлик наркокурерлар томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган 4 кг 922 гр "гашиш" моддасини олиб, доимий яшаш манзилига кетаётган вақтида Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 26 ёшли фуқао ҳам қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон
11.10.2024, 11:09
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган Миграция агентлиги ходимлари пора қўлга тушди
Ўзбекистон
27.08.2025, 17:28

Сохта ДХХ ходими қўлга олинди
Ўзбекистон
05.08.2025, 15:34

Тошкент, Наманган ва Қашқадарёда порахўрлар қўлга олинди
Ўзбекистон
29.07.2025, 14:02

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ОТМга ноқонуний ўқишга киритиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон
12.07.2025, 11:57

Андижон ва Сурхондарёда cолиқ бошқармаларининг бош инспекторларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди
Ўзбекистон
10.07.2025, 18:00

Тошкент вилояти кадастр ходими пора билан қўлга тушди
Ўзбекистон
23.06.2025, 11:03
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
