updated: 22.03.2026, 09:57

Бир асрдан ортиқ кутилган чемпионлик онлари: Байер Бундеслига кубогини қўлга киритди

14- апрель куни Германия Бундеслигаси 29- тур доирасида пешқадам Байер 04 ўз уйида Вердер жамоасини 5 - 0 ҳисобида мағлуб қилиб муддатидан олдин Германия чемпионига айланди.

Спорт

15.04.2024, 13:48

Улашиш:

Bayer Bundesliga kubogini qoʻlga kiritdi

Bayer Bundesliga kubogini qoʻlga kiritdi

Байерга мактуб

Байер сен 1904- йилда туғилдинг. Туғилганда ҳам футболлга ошно бўлган, унга миллионлаб мухлислар санъат даражасида қарайдиган юрт, Германияда дунёга келдинг. Байер кўпчилик жамоалардан ёшсан. Буни албатта таъсири бор. Сендан 4 йил олдин туғилган Бавария дея аталмиш аканг Германия футболи инқилоби бўлиб дунёга келди. Аммо сен ҳечам хавотир олма. Сен учун ҳаммаси олдинда. Кўпгина чемпионатларда тенгқурларинг, ҳаттоки, сендан кичиклари ҳам чемпионлик кубогини бир неча маротаба қўлга киритди. Ҳаттоки, сендан ярим аср кейин футболл оламига кирган ПСГ клуби ҳам бу ўринда анча олдинда. Сен ўйлама, Бундеслига ва Лига 1 ўртасида анча фарқ бор. ПСГ Лига 1да зерикса чемпион бўлади , у Францияда якка ҳукумрон. Сен эса Бавария, Баррусиа Дортмунд каби клублар билан бир чемпионатда ўйнаганинг чемпионликка асосий тўсиқ бўлиб келди, лекин бу сенинг ўсишингда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўйлама ҳали шундай натижа қайд этасанки, Бавария ва Баруссиа клубларининг ўтгазган мавсуми сенинг биргина мавсуминг олдида ҳолва бўлади. Ишонавер буни мен айтаяпман. Сен эса мени диққат билан тинглаб бор. Байер Европада сезиларли натижалар қайд этдинг. Чемпионлар лигаси финалларигача бординг. Финалда ўйнаганингда, ўша мана ман деган ПСГга ҳам бу лаҳзалар ёт эди. Эътибор берма ҳали улғайишинг керак. Германияда лига ва кубок ўйинларида яхши иштирок этдинг, ҳаттоки, ғалабага бир қадам қолган эди. Ёшлигинг панд бериб, сенданда кучли ва катта бўлган ўгай аканг Баварияга кубокни, ўзинг қўш-қўллаб топширдинг. Ўшанда бутун Леверкусен кўз ёш тўккан эди, аммо сен ўйлама. Бу футболл, унда ҳамма нарса бўлади. Сенга бу таъсир қилдими? Билмадим! Анча вақт воқеалар ривожидан четта қолиб кетдинг. Адашган ўғилнинг қайтиши ролида говдаланиб футболлда "фурворт" кўтаришингни барча кутди, шунингдек, биз ҳам. Лекин қайтишга қайтдинг-у , нима учун кетганингни тушуниб етмасдан келдинг. Майли, бунақа ҳолатларга ҳали кўп юзланасан. Сени бир қанча мураббийлар қабул қилди, сен билан бирга бўлди, лекин сен кутган натижани бера олишмади. Байер сен ақллисан. Барчасига сабр қилиб, ўз қаҳрамонингни кутасан. Ўша сен кутган вақтлар яқинлашди. 2022-йилда сени бир мураббий қарши олади. Бу Германия футболи, унга анча таниш бўлган Германия клубларини ўзи ўйнаган клуби билан зир титратган Хаби Алонсо эди. У фаолият юритган клубни ўзинг биласан. Хаби Алонсо келиб жамоада туб бурилиш ясайди. Билмадим янги бошланган фаолият билан бутун бошли раҳбариятни ўзига бўйсундириб , унга қарши чиққанларни истеъфога чиқариш учун ёш мураббий қаердан куч олган. Муҳими унинг натижаси. Хаби бир йил кутди. Жамоани шакиллантиришга шуни ўзи етди. У кўрсатдики бир жамоани шакиллантириш учун узоқ йиллар шарт эмас. Тизим яхши бўлса бўлди. Манчестер City мурабийи Пеп Гвардиола ҳам ўрнак олса арзийди. Ҳадемай сен Хаби Алонсо билан биргаликда янги мавсумни бошлайсан. Ишон сен энди шакилланяпсан. Чемпионлик бу мураббий бошчилигида тушинга ҳам кирмаган. Балки киргандир. Энди у ўз номи билан туш. Мавсум бошланди. Бирин кетин ғалабаларни қўлга киритасан. Узоқ муддат жадвал юқорисидаги ўрнингни ҳеч кимга бермайсан. Биласанми? Ўшанда барча сени барбир бардош беролмайди, Бавария, Баруссиа ҳаттоки, Лейпцигни ўлжасига айланади дея фикр билдиришади. Аммо вақт ўтгани сари сен ҳаммани тилида достон бўла бошлайсан. Лекин ўшанда ҳам, охирида барбир Бавария илиб кетади деган гап сўзлар, мишмишлар одамлар орасида юраверди. Сен эса буларга парво қилмадинг ва ўз ўйинингни кўрсатишда давом этдинг. Одамлар нима дейди? Бавария билан ўзаро сўнги ўйининг ўтиши олдидан кўпчилик шу чемпионлик ўйини бўлади дея тахмин қилди. Аслида ҳам шундай эди. Чунки ортингдан келаётган, қоқилганингда сендан ўтиб кетиши мумкин бўлган ягона жамоа бу даҳшатли Бавария эди. Байер инсофсиз экансан. Ўйинда Мюнхенликларни ўз уйида ҳам аяб ўтирмадинг. Бўлди энди Байер ҳеч кимга ўрнини бермайди дердим ўзимга.  Аммо шундай мутахасислар бор эдики, ҳалиям сенга ишонмасди. Сен эса жимгина кулиб қўявердинг. Сен учун тарихга муҳрланажак онлар келди. Битта ўйин - сен ютасан ва чемпионсан. Рақиб ҳам қулай Вердер. Ақлли Хаби Алонсо нима иш қилаётганини, бироздан сўнг қандай иш қилганини яхши тушунарди. Тайёрмисан? Шошма бу кунларни қанча кутдинг? 1 асрдан ортиқ! Шу даврни бор йўғи 2 соатга алмашасанми?  Йўқ албатта! Очиғи мен ҳам ҳаяжондаман. Сени бу вазиятингни, ҳолатингни ёлғиз мен ва ўзинг тушунасан. Шу оқшом ўйинга тушдинг. Сени биринчи ютуғинг агарда ғолиб бўлсанг чемпионликни ўз мухлисларинг қаршисида нишонлайсан. Бу ҳаммага ҳам насиб қилмаган. Биласанми шу кун ҳамма нарса сенга хизмат қилди. Ҳаттоки рақиб Вердер ҳам. Кучлисан бунга шубҳам йўқ. Лекин барбир қийин эди. Масулият, босим, бардошнинг футболдаги ўрни қай даражада юқори эканлигини уни ҳамма ҳам эплолмаслигини нариги томондаги Ливерпулл ва Арсенал ҳаммага кўрсатди. Сен эса буни уддаладинг. Вердерга голл урдинг. Аксарият Ливеркусенликлар ўша онлардан кўз ёшларини тўхтата олмади. Инсон сезадида барбир. Ўйиннинг охирги дақиқалари йилларга тенг бўлди. Буни ҳечким билмаса ҳам ўзинг яхши биласан. Ўйин якунланди. Сен чемпион. 118-йиллик орзулар, тушлар энди рўёга айланди. Байер сен оддий чемпион бўлмадинг. Сен чемпионлар ҳавас қиладиган чемпионлик йўлини босиб ўтдинг.  

Мактубим сўнгида шуни айтаманки, ҳали сен билан кўп ёзишиб турамиз. Ҳозирча хайр!

 

Темур Сувонов

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45