updated: 22.03.2026, 08:15

Депутатлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш қачон бўлиши айтилди

Ўзбекистон депутатлари сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш 16−23 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда 8 октябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Улашиш:

Deputatlik saylovida muddatidan oldin ovoz berish qachon boʻlishi aytildi

Deputatlik saylovida muddatidan oldin ovoz berish qachon boʻlishi aytildi

Унда айтилишича, муддатидан олдин овоз бериш кунларидаги сайлов участкаларида овоз бериш вақти иш кунларида соат 9:00 дан 18:00 га қадар, дам олиш кунларида эса соат 11:00 дан 17:00 га қадар давом этади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган давлатдаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади. 

Марказий сайлов комиссиясига кўра, жорий йил 27 октябрь куни ўтказиладиган сайловда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 11 нафар ва маҳаллий кенгашларга 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинган. Сайлов комиссиялари таркибида эса 1343 нафар ногиронлиги бўлган шахслар фаолият кўрсатиб келмоқда. 

Бўлажак сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг конституциявий ҳуқуқларини янада кенгроқ таъминлаш мақсадида 830 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган сайловчиларга кўмак берувчи кўнгиллилар бириктирилмоқда.

"Ногиронлиги бўлган шахсларга ўз сайлов ҳуқуқларини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида сайлов бюллетенларини тўлдириш учун Брайл алифбоси асосидаги трафарет намунасини тасдиқлаш, сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари, оптик лупалар (катталаштирувчи ойналар) ҳамда қўшимча ёриткичлар ўрнатиш ҳамда сайлов участкасига мустақил равишда бора олмайдиган сайловчиларнинг сайлов куни турган жойларида овоз беришини ташкил этилади", дейилади Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида.

Шунингдек, унда Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан Туркий Давлатлар Парламент Ассамблеясининг 19 нафар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Россия ва Хитойдан 2 нафардан, АҚШнинг 3 нафар ҳамда Буюк Британия, Латвия, Литва, Франция, Ҳиндистон ва Япониянинг 1 нафардан вакиллари, жами 36 нафар хорижий ва халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилгани таъкидланган.

Ўзбекистон

09.10.2024, 11:29

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →