Эндиликда супер-контракт нархлари ректорлар белгилайди
Ўзбекистон жорий йил табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори ОТМ ректорлари (директорлари) томонидан белгиланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Таълим
22.09.2025, 17:01
Улашиш:

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларни бакалавриат таълим йўналишларига қўшимча қабул қилишда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорини ректор (директор) томонидан мустақил белгилаш қуйидаги тартибда амалиётга жорий этилади:
➖қабул чегараларига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари (1-илова 73-банд)га асосан белгиланади;
➖қабул чегараларига 4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) томонидан базавий тўлов-контрактнинг 3,0 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Барча олий таълим ташкилотлари томонидан 2025 йил 25 сентябрга қадар 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва таълим шакллари кесимида табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланади ва расмий веб-сайтида эълон қилинади.
2025/2026-ўқув йили қабулида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини 2025 йилнинг 31 октябрга қадар (шу куни ҳам) тўлашга рухсат берилади.
Шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра устуворлиги бўйича танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди (мақсадли қабул асосида талабаликка тавсия қилинганлар бундан мустасно).
мавзуга оид янгиликлар

Жасорат кўрсатган талаба тақдирланди
Ўзбекистон
20.10.2025, 09:01

Ўзбекистонда хорижлик талабалар сони ортиб бормоқда
Ўзбекистон
03.10.2025, 10:01

Талабалар ижара харажатларини қоплаш бўйича онлайн мурожаат йўллаши зарур
Ўзбекистон
03.09.2025, 17:36

Мексикада судья йўқолган талабалар ҳақидаги далилларни йўқ қилишда айбланиб ҳибсга олинди
Жаҳон
16.05.2025, 13:50

ОТМларда контракт тўловини тўлаш муддати узайтирилди
Ўзбекистон
29.10.2024, 09:58

Бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади
Ўзбекистон
25.05.2024, 10:32
машҳур янгиликлар

"Келишув бузилди". “Ўткан кунлар” таржимони нимадан норози?
Маданий
25.12.2025, 10:55

Нью-Йоркнинг янги мери ишни Исроилга оид фармойишларни бекор қилишдан бошлади
Жаҳон
05.01.2026, 18:08

Янги йил байрами муносабати билан чегирмалар жорий этилади
Маданий
23.12.2025, 09:09

Янги йил анъаналари: урф-одатлар орқали халқларни таниш
Маданий
31.12.2025, 10:32

Янги уй-жой харид қилган харидорга кэшбек берилади
Иқтисодиёт
23.12.2025, 18:07

Тошкентда тунда бепул паркинг жорий этилади: кимлар фойдалана олади?
Иқтисодиёт
26.12.2025, 14:38
сўнгги янгиликлар

Давлат рамзлари тўғрисидаги қонунни бузган фуқарога жарима тайинланди
Ўзбекистон
21.01.2026, 15:02

Онлайн кредит фирибгарлигига учраган фуқаролардан қарз ундириш тўхтатилади
Иқтисодиёт
21.01.2026, 12:06

Европа АҚШда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадими?
Жаҳон
21.01.2026, 11:22

Трамп Гренландия бўйича даъволарини кучайтирди
Жаҳон
21.01.2026, 08:36

«Антикоррупция» сайти мухбири 4 йилга озодликдан маҳрум этилди
Ўзбекистон
20.01.2026, 17:59

Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
Жаҳон
20.01.2026, 14:42

Қобилжоннинг ўлимидан сўнг, онаси ва укаси қандай яшамоқда?
Жаҳон
20.01.2026, 10:35

Молдова МДҲ аъзолигини тугатиш сари қадам қўйди
Жаҳон
20.01.2026, 09:14

Россия ТИВ “шахсий фикр” ортига яшириниб, навбатдаги баҳсли баёнотларга жавоб берди
Сиёсат
19.01.2026, 18:06

АҚШ ҳарбийлари Ироқдаги базасини тарк этди
Жаҳон
19.01.2026, 16:26

Зоминдаги дор йўли 215 млрд сўмга сотилди
Иқтисодиёт
19.01.2026, 15:11

Тошкентдаги экологик хавфли 87 та корхона шаҳар ташқарисига кўчирилади
Ўзбекистон
19.01.2026, 13:20
машҳур янгиликлар

"Келишув бузилди". “Ўткан кунлар” таржимони нимадан норози?
Маданий
25.12.2025, 10:55

Нью-Йоркнинг янги мери ишни Исроилга оид фармойишларни бекор қилишдан бошлади
Жаҳон
05.01.2026, 18:08

Янги йил байрами муносабати билан чегирмалар жорий этилади
Маданий
23.12.2025, 09:09

Янги йил анъаналари: урф-одатлар орқали халқларни таниш
Маданий
31.12.2025, 10:32

Янги уй-жой харид қилган харидорга кэшбек берилади
Иқтисодиёт
23.12.2025, 18:07

Тошкентда тунда бепул паркинг жорий этилади: кимлар фойдалана олади?
Иқтисодиёт
26.12.2025, 14:38
