Мактаб яқин: Болалар саломатлиги учун нималарга эътибор бериш керак?
Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, куз фасли яқин. Демак, қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак. Хўш, бунинг учун шифокорлар ота-оналарга қандай тавсиялар беради? Болалар учун мактаб сумкаларини танлашда нималарга аҳамият бериш керак? Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор тавсиялар берилди.
Фан-технология
15.08.2024, 11:31
Улашиш:

Maktab yaqin: Bolalar salomatligi uchun nimalarga eʼtibor berish kerak?
Иммун тизими — организмни турли микроб ва инфекциялардан ҳимояловчи қалқон ҳисобланди. Болаларнинг тез-тез бетоб бўлиши, хасталик кўп қайталаниши уларда иммунитет заифлигининг белгиси. Бунга кўпинча мактаб ўқувчилари танасида витаминлар танқислиги, ёмон уйқу, нотўғри овқатланиш ва доимий психологик стресс сабаб бўлади.
Педиатр-шифокор Ноиба Азимованинг сўзларига кўра, мактаб ёшидаги ўғил-қизларнинг организми маълум ритмларга мослашади. Шу боис болани ёшлигиданоқ режимга кўниктирган маъқул.
"Бошланғич синф ўқувчилари кечқурун соат 21:00 да уйқуга ётиб, эрталаб соат 7:00 да туриши мақсадга мувофиқ. Каттароқ ёшдаги болалар учун ётиш вақти бир соат — 22:00 гача сурилиши мумкин.
Ухлашдан аввал компютер, планшет ёки телефондан фойдаланиш уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Бу эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади. Оқибатда болада турли касалликларга мойиллик пайдо бўлади",
дейди шифокор.
Қолаверса, меъёрий ҳордиқ ҳам иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Уйқу пайтида бола организмидаги метаболизм жараёни жадаллашиб, айни шу соатларда яхши ривожланади.
Шифокорнинг қўшимча қилишича, бола кунига камида 4 марта таомоланиши, яъни соат 7:30-8:00 да нонушта, 10:30-11:30 да иссиқ нонушта, 14:00-15:00 да тушлик қилиши, 19:00-19:30 да кечки овқат тановул қилиши мақсадга мувофиқ.
Тезпишар таомлар, газланган ичимликлар, “снек”лар ҳамда турли ширинликлар эса ўқувчилар организмини табиий витамин ва минераллардан маҳрум қилишидан ташқари, ҳар жиҳатдан соғлом ўсишига салбий таъсир кўрсатади.
"Ёдланган ош тузи, сархил мева-сабзавотлар истеъмоли, сув баланси фарзандларимиз саломатлиги учун муҳим. Иммунитетни оширишда табиий антиоксидант вазифасини ўтовчи асал ва вирусларга қарши самарали курашадиган саримсоқ пиёзнинг фойдаси катта. "А" витамини билан бойитилган сабзи ва ширин картошка, грипп ва нафас йўлларининг юқумли касалликларига қарши курашишда қўл келадиган "Е" витаминига бой ёнғоқлар, албатта, болалар ратсионида бўлиши мақсадга мувофиқ",
дея маслаҳат бермоқда болалар шифокори Ноиба Азимова.
Мактаб сумкасини танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Янги ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди. Ҳозирданоқ бозор-у дўконларда ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар савдоси авжида. Бундай вазиятда энг кўп харид қилинадиган маҳсулотлардан бири — мактаб сумкалари. Аммо кўпчилик болалар уларни танлашда портфельнинг ташқи кўринишига, ота-оналар эса чидамлилиги, қулайлиги ҳамда баҳосига алоҳида эътибор қаратишади. Хўш, бу борада тиббиёт мутахассисларининг тавсиялари қандай?
Республика болалар ортопедия маркази директори Акбар Тиляковнинг фикрича, нотўғри танланган ва фойдаланилган рюкзаклар мактаб ёшидаги болаларнинг умуртқа поғонаси ҳамда мушаклари учун ортиқча юкламани келтириб чиқаради. Бу ҳолат келгусида сколиоз каби касалликларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Мактаб сумкаси боланинг орқа қисмига қулай жойлашадиган ўлчамда, тасмалари елка қисмига ботмайдиган кенг ва юмшоқ ёстиқчали қопламалар билан таъминланган бўлиши лозим.
"Матоси сув ўтказмайдиган, орқа астари эса юпқа бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, сумка ичидаги қаттиқ буюмлар, китоблар жилдининг бурчаклари кураклар ҳамда бел соҳасида оғриқ ва жароҳатларни келтириб чиқариш хавфи бор. Рюкзакларни икки елкага баравар осиш тавсия этилади. Бу оғирликнинг тана бўйлаб мувозанатли тақсимланишига хизмат қилади ва умуртқа поғонаси эгрилиги билан боғлиқ патологиялар келиб чиқишидан асрайди",
дейди у.
Мутахассиснинг айтишича, мактаб сумкаси белдан пастга тушмаган ҳолатда, лекин ундан 5 сантиметрдан кам бўлмаган узунликда тақиб юрилиши мақсадга мувофиқ. Рюкзакнинг умумий оғирлиги бола вазнининг 10-15 фоизидан ошмаслиги керак. Бу меъёр кичик ёшдаги ўқувчилар учун тахминан 3-5 килограммга, ўрта синфдаги болалар учун 6-8 килограммга тенг.
Сумкага ўқув қуроллари ва жиҳозларини жойлаштириш ҳам муҳим жараён ҳисобланар экан. Жумладан, оғир нарсалар рюкзак ўртасига, енгиллари ҳар икки томонига мувозанатли солингани маъқул. Қолаверса, катта ҳажмдаги, оғир ва ноқулай рюкзаклардан фойдаланиш болаларнинг зинапоя ва йўлакларда йиқилиш хавфини оширади.
Фан-технология
15.08.2024, 11:31
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Сиёсат
20.08.2025, 12:05

Даволаниш учун имтиёзли йўлланма кимларга ва қай тартибда берилади?
Ўзбекистон
16.08.2025, 10:20

Қандай маҳсулотлар одамни тез қаритади?
Фан-технология
23.09.2024, 10:17
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47
сўнгги янгиликлар

Боливияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари авж олди
Жаҳон
20.05.2026, 10:37

Тошкент метросида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати оширилади
Ўзбекистон
20.05.2026, 10:36

Россия Ғарбнинг Марказий Осиёдаги нодир ер металларига қизиқишидан хавотирда
Сиёсат
20.05.2026, 09:29

Лотин Америкасига йўл: Рио-де-Жанейрода Ўзбекистон–Бразилия савдо уйи иш бошлади
Иқтисодиёт
19.05.2026, 17:08

Умумий сунъий интеллект пойгаси: соҳада АҚШ кучлими ёки Хитой?
Фан-технология
19.05.2026, 15:55

Ўзбекистон Канн кинофестивалида 25 фоизли ребейт дастурини тақдим қилди
Маданий
19.05.2026, 15:47

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда қўйилган кескин шартлар
Жаҳон
19.05.2026, 11:55

Эрон интернет кабеллари билан таҳдид қилмоқдами?
Жаҳон
19.05.2026, 10:49

Тошкентда JAC Motors автомобиль заводи ишга туширилди
Иқтисодиёт
19.05.2026, 10:10

Энди ўзбекистонликлар Италия қишлоқ хўжалигида ишлаши мумкин
Ўзбекистон
19.05.2026, 09:32

Болаларни ҳимоя қилиш тизими янгиланди: жиноят ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилди
Ўзбекистон
18.05.2026, 17:46

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: Ҳокимият алмашиши изоляциядан чиқишга ёрдам берадими?
Жаҳон
18.05.2026, 17:36

Теҳронда оммавий қатллар тўлқини: Эрон АҚШ жосусларини шафқатсиз жазоламоқда
Жаҳон
18.05.2026, 17:29

“Тўп тепилмайди!” - мексикалик ўқитувчилар Жаҳон чемпионатини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон
18.05.2026, 17:19

Россия 2024 йилдан буён илк бор Украинада ҳудудларини бой бера бошлади
Жаҳон
18.05.2026, 17:01

Жанубий Корея Шимолий Корея бўйича позициясини ўзгартирди
Жаҳон
18.05.2026, 16:24

Тошкентда Халқаро миграция форуми бошланди: 40 дан ортиқ давлатдан 600 вакил иштирок этмоқда
Ўзбекистон
18.05.2026, 12:24

Эрон можаросидан глобал компаниялар 25 млрд доллар зиён кўрди
Жаҳон
18.05.2026, 11:57

Остонада 15 йил кутилган LRT линияси ишга тушди
Жаҳон
18.05.2026, 11:46

Куба дронларини шай ҳолатга келтирди: АҚШ янги “Кариб инқирози”дан хавотирда
Жаҳон
18.05.2026, 11:11
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47
