updated: 22.03.2026, 14:25

Қандай маҳсулотлар одамни тез қаритади?

Кунлик тановул қилаётган баъзи бир таомларимиз саломатлигимизга бевосита салбий таъсир қилиб, организмнинг қариш жараёнини тезлаштириши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ана шундай маҳсулотларнинг рўйхати ва уларнинг танага таъсири ҳақида маълумот берилди.

Улашиш:

Qanday mahsulotlar odamni tez qaritadi?

Qanday mahsulotlar odamni tez qaritadi?

Шакарли маҳсулотлар: Ширинхўрлар навбатдаги десерт билан ўзларини хурсанд қилаётганларида организмда гликатсия жараёни ишга тушади ва AGE ва RAGE молекулалари тўплана бошлайди. Улар йиғилган жойда яллиғланиш жараёни доимий равишда сақланиб, органларнинг нормал ишлаши бузилади. Шу тарзда "ёшга доир" касалликлар бошланади. Глюкоза оқсиллар ва липидлар билан боғланади, бу эса терининг эластиклигига бевосита боғлиқ бўлган коллагенга ҳалокатли таъсир кўрсатиб, эрта ажин тушишига олиб келади. 

Транс ёғлар: Уларнинг асосий манбалари — "Fast food" ва маргарин. Бу ёғлар қариш жараёнини тезлаштиради. Чунки улар қон томирларини торайтириб, унинг оқимини бузади. Оқибатда юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфи сезиларли даражада ортади. 

Қаҳва ва кофеинли ичимликлар (энергетиклар): Кофеиннинг кўп миқдори тана ҳужайраларининг сувсизланишига, бу эса моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келади. Энергетикларда кофеиннинг таъсири натрий билан янада кўпроқ бўлади. Терининг эрта қаришини олдини олиш учун ҳар қаҳва ичгандан кейин албатта бир стакан сув ҳам ичиш муҳим. Энергетик ичимликлардан эса бутунлай воз кечган афзал. 

Спиртли ичимликлар: Уларни мунтазам ичиш жигарга жиддий таъсир қилади. Чунки алкоголь ушбу филтрловчи органда токсинлар тўпланишига, бу эса организмда яллиғланиш жараёнлари бошланиши ва турли касалликларга олиб келади. 

Ўта шўр маҳсулотлар (пишлоқ, пицца (айниқса пепперони), чипс, крекерлар): Туз танадаги сувни ушлаб қолади ва бу ҳужайраларнинг қисқаришига олиб келади. Натижада сувсизланиш юзага келади. Бу эса, табиийки, қариш жараёнини тезлаштиради. 

Қайта ишланган гўшт (колбаса, сосиска ва бекон): Ушбу маҳсулотларда ортиқча туз ва консервантлар мавжуд. Уларни истеъмол қилиш сувсизланишга олиб келади ва яллиғланишни келтириб чиқаради. Шунингдек, бу маҳсулотлар сабабли организмда коллаген ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган С витаминининг миқдори камаяди. 

Қовурилган картошка: У организмда деярли бир зумда шакарга парчаланади. Бундан ташқари, юқори ҳароратда ёғда қовурилган маҳсулотлар эркин радикалларни чиқаради. Оқибатда терининг ҳужайра даражасида шикастланиш юзага келади. Шунингдек, бу рўйхатга устки қобиғи оч жигарранг бўлгунча қовурилган ёки печда пиширилган барча таомларни қўшиш мумкин. Бу иштаҳаочар ранг, юқорида айтганимиз, гликатсия жараёнига бевосита боғлиқ, ҳаттоки бу таомга шакар қўшилмаган бўлса ҳам. 

Одатда узоқ ва соғлом умр кўришни тарғиб қилувчи мутахассислар тез қовурилган ёки буғда пиширилган таомларни истеъмол қилишни тавсия қилишади.

мавзуга оид янгиликлар

Rossiyada epilepsiya xastaligini sunʼiy intellektda aniqlash usuli kashf qilindi

Россияда эпилепсия хасталигини сунъий интеллектда аниқлаш усули кашф қилинди

Россиядан олимлар томонидан эпилепсия (миядаги нейронларнинг ортиқча ва тартибсиз фаоллиги оқибатида такрорланувчи тутқаноқлар билан кечадиган сурункали касаллик)ни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фан-технология

17.02.2025, 10:43

Two-year-old girl from Fergana found with 135 magnetic beads in her stomach

Фарғоналик икки ёшли қизалоқ қорнидан 135 та магнит шарча топилди

Фарғона вилоятида икки ёшли қизалоқ 135 та магнит шарча ютиб юборди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

11.01.2025, 10:12

Soʻnggi 9 oyda tez yordamga 10 millionga yaqin chaqiriq boʻldi — SSV

Сўнгги 9 ойда тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ бўлди — ССВ

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойида фуқаролар томонидан тез ёрдамга жами 10 миллионга яқин мурожаат келиб тушган. Мурожаатчиларнинг катта қисми Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон

07.10.2024, 15:02

Boshni yuvib, koʻchaga chiqish sogʻlik uchun xavfli — SSV mutaxassisi

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли — ССВ мутахассиси

Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасаймоқда. Баъзи инсонлар қандай шароитда бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бошни қуритмай кўчага чиқиш қандай оқибатларга олиб келади? Ушбу саволларга олий тоифали шифокор Санжар Мавлонов батафсил жавоб берди. 

Фан-технология

16.09.2024, 12:06

Xitoylik shifokor 5 ming kilometr masofadan turib operatsiya oʻtkazdi

Хитойлик шифокор 5 минг километр масофадан туриб операция ўтказди

30 июль куни хитойлик онколог-хирург бемордан 5000 километр узоқликда туриб, унинг ўпкасидаги хавфли ўсмани олиб ташлаш бўйича мураккаб операцияни муваффақиятли бажарди. Бу ҳақда хориж матбуотига таяниб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фан-технология

01.08.2024, 09:40

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?

Тақдирлаш маросими бугун Лондонда ўтказилади. Гарри Кейн асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Спорт

26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

AI tasvir

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?

Абдураҳмон Ташанов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди, бироқ сўз эркинлиги, суд-тергов тизими ва блогерларга нисбатан жиноий ишлар юзасидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?

Трамп мусулмон номзодни «жиҳодчи» деб атади.

Жаҳон

26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди

Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) Iman Invest билан ҳамкорликни тўхтатиб, компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келгани ва шариат мезонларига зид операциялар аниқланганини билдирди. Iman Invest раҳбарияти эса айбловларни рад этиб, Маҳмуд Усмон билан келишмовчилик унинг ойлик тўловларини камайтириш ва компания акцияларидан улуш беришни рад этиш ортидан бошланганини даъво қилмоқда.

Ўзбекистон

26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →