updated: 21.03.2026, 09:08

Самарқандлик олима қурилиш чиқиндиларидан қурилишбоп материал ихтиро қилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети доценти, экология жонкуяри Гулмира Келдиёрова ана шундай натижага эришди.

Улашиш:

Самарқандлик олима қурилиш чиқиндиларидан қурилишбоп материал ихтиро қилди

Олима илмий тадқиқотларининг асосини атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналаридан атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар таъсирини камайтириш каби масалалар ташкил этади

Бу борадаги изланишлари туфайли бир қатор натижаларга эришди. Мисол учун, корхоналарда чангни тозалаш учун янги турдаги ускуналар яратди ва айни пайтда улардан шифер, асфальт бетон ишлаб чиқариш корхоналарида иккинчи босқичли тозалаш ускунаси сифатида фойдаланилмоқда. Шу каби ихтиро ва янги лойиҳалари учун 3 та патент, бир нечта халқаро ва маҳаллий грантлар соҳиби бўлган. 

– Юртимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати ривожланиб, ишлаб чиқариш қувватлари ошиб бормоқда, – дейди Самарқанд давлат университети доценти Г.Келдиёрова. – Шу билан бирга бу корхоналарнинг атроф-муҳитга салбий таъсири ҳам кўпаймоқда. Ана шу таъсирни камайтириш ва чиқиндисиз технологиялардан кенг фойдаланишда ишлаб чиқариш чиқиндиларини саралаш  муҳим аямиятга эга. Шу мақсадда олиб борилаётган илмий изланишларимда қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаган ҳолда иккиламчи маҳсулот сифатида қурилиш соҳасида фойдаланишни тадқиқ қилдим. Яхши биламиз, ҳозир қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида ёки махсус чиқинди полигонларида бир неча минг квадрат метр майдонда қурилиш чиқиндилари тўпланиб қолган. Афсуски, улардан фойдаланиш ёки қайта ишлаш бўйича кўзга кўринарли лойиҳалар мавжуд эмас. Бизнинг тадқиқотимиз айнан шу чиқиндиларни қайта ишлаб иккиламчи маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. Бу борада олиб борган изланишларимиз, турли соҳалар вакилларининг хулосалари асосида чиқиндидан қурилиш материали тайёрлашга эришдик. Янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда сув ва тупроқ ресурсларига эҳтиёж бўлмайди. Лекин маҳсулотнинг сифати ва фойдаланиш даврининг узоқ муддатлилиги ва, энг муҳими, арзонлиги унга талабни оширади. 

Г.Келдиёрова янги маҳсулотни яратиш, синов жараёнларида вақтини лабораторияларда, ишлаб чиқариш корхоналарида, олима аёллар гранти ҳисобига ташкил этилган устахоналарда ўтказди. Лекин олима бошқа пайтларда ҳам ёнида қандайдир чиқинди қотишмаси ёки контейнерчада чиқиндилар қоришмасини кўтариб юрганида айримлар унга бошқача қарагани, уддасидан чиқиб бўлмайдиган ишга уриняпсиз, деб очиқча айтганларида ҳам изланишлардан тўхтамади. Тадқиқотлар натижа бериб, чиқиндидан маҳсулот ишлаб чиқарилиб, уч марта экспериментдан муваффақиятли ўтгач, патент олиш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ҳужжат топширди. 

– Маҳсулот патентлаштирилгач корхона очиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз, – дейди Гулмира Келдиёрова. – Келгусида қурилиш чиқиндиларидан яна бир неча турдаги иккиламчи маҳсулотлар олиш борасида изланишларни давом эттирамиз. Бундай ихтироларим орқали табиий ресурсларни тежаш, чиқиндисиз технологияларни янада такомиллаштиришни кенг йўлга қўймоқчиман.

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қирғизистон ўрмон қопламининг қарийб 90 фоизидан айрилди

 Қирғизистон сўнгги 50 йил давомида ўрмон қопламининг қарийб 90 фоизидан айрилган. 

Жаҳон

05.09.2026, 14:39

Донецкда икки аҳоли пункти Россия назоратига ўтди

Россия Мудофаа вазирлиги Донецк вилоятидаги Никаноровка ва Грузское аҳоли пунктлари Россия қўшинлари назоратига ўтганини маълум қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 14:16

БМТ Африканинг ҳақиқий харитасини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси дунё хариталарида қитъалар ва мамлакатларнинг нисбий ҳажмини аниқроқ акс эттиришга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:40

Россия Киевдаги хавфсизлик хизмати раҳбарининг идорасини нишонга олди

Россия дрони Киевдаги Украина Хавфсизлик хизмати бош қароргоҳига зарба берди. Украина президенти Володимир Зеленский Москвани хавфсизлик раҳбарининг шахсий кабинетини нишонга олганликда айблаб, муносиб жавоб қайтарилишини маълум қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:00

Фуқаролар энди мурожаатларини ўзлари назорат қилади

Фуқароларнинг давлат органларига йўллаган мурожаатларини кузатиши ва улар бўйича берилган жавобларга муносабат билдириши учун янги имконият яратилди.

Ўзбекистон

05.09.2026, 10:25

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди

Фарғонада кўп қаватли уйнинг ертўласида сунъий ҳавза ташкил қилиб  балиқ боқаётганлар аниқланган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 18:31

Қашқадарёда қор ёғди

Бугун 4 сентябр куни Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг юқори ҳудудларида қор ёғди.

Ўзбекистон

04.09.2026, 17:32

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Жо Байден маъмурияти даврида Украина ва НАТОга кўрсатган ҳарбий ёрдами учун Европа давлатларидан маблағ талаб қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 16:28

Эрон Ёзувчилар уюшмаси мамлакатдаги қатлларни қоралади

Баёнотда айтилишича, ҳеч қандай жиноят, ҳеч қандай айблов ва ҳеч қандай ҳолат инсон ҳаётига қасд қилишни қонунийлаштириб, буни “жазо” деб аташга асос бўла олмайди.

Жаҳон

04.09.2026, 14:55

СИ ходимларни аслидагидан кўра маҳоратлироқ кўрсатмоқда – тадқиқот

Офис ходимларида янги, кўзга кўринмас устунлик пайдо бўлди, иш берувчилар эса буни доим ҳам илғай олмайди.

Фан-технология

04.09.2026, 13:32

Ҳиндистон фуқаролари бошқа давлатлар визаси билан Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кира олади

Ҳиндистон фуқаролари айрим давлатларнинг амалдаги визаларига эга бўлган тақдирда Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириши мумкин. Янги тартиб 2026 йил 1 сентябрдан кучга кирган.

Сиёсат

04.09.2026, 11:27

Тошкент ва Остона пойгаси: Минтақа осмони учун рақобат кучаймоқда

«Янги Тошкент»да қад ростлаётган аэропорт «минтақа дарвозаси» бўлиши мумкин. Бироқ бу мақомга қўшни Қозоғистон ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистон

04.09.2026, 11:24

Покистонда терроризм бўйича “яширин” суд жараёнлари ўтказилади

Покистоннинг Панжоб вилоятида терроризмга оид суд ишларини махфий тарзда ўтказишга имкон берувчи қонун қабул қилинди. 

Жаҳон

04.09.2026, 11:11

Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”

Владимир Путин Украинадаги урушни якунлаш имконияти мавжудлигини, Зеленский эса битимга воситачилик қилишга уринаётган АҚШ музокарачилари тез орада Москва ва Киевга ташриф буюришини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 09:46

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда

Жанубий Кореяда тўрт нафар ўзбекистонлик Суриядаги террорчи гуруҳга пул ва транспорт воситалари юборганликда айбланиб қўлга олинди. Уларга терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги қонунни бузиш айби қўйилган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 09:25

Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда

6 сентябрь куни Тошкентда CCA Tashkent — Замонавий санъат маркази ўз фаолиятини бошлайди. Марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биносида жойлашган. 

Маданий

04.09.2026, 08:36

Россия аэропортларидаги чекловлар сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейслари кечиктирилди

Россия Федерациясининг айрим аэропортларида ҳаво кемаларини қабул қилиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилгани сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейсларини амалга оширишга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон

03.09.2026, 16:14

Норвегия Россиянинг “Профессор Молчанов” номли кемасини ҳибсга олди

Операция Украинанинг 2014 йилга оид 4,2 миллиард долларлик даъвоси сабабли амалга оширилган.

Жаҳон

03.09.2026, 15:56

Расман: Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди

2026 йил 15 сентябрдан бошлаб Таиландга кириш қоидалари ўзгармоқда.

Ўзбекистон

03.09.2026, 15:31

Ишлаётган оналарга боласи бир ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган янги ёндашувлар белгиланди.

Ўзбекистон

03.09.2026, 14:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →