updated: 22.03.2026, 18:34

Ғазодаги уруш, ҳусийлар ҳужуми ва Украинани қайта тиклаш харажатлари - Ҳафтанинг муҳим хабарлари

Фаластин БМТга тўлиқ аъзо бўлишини можаронинг ечими сифатида кўрмоқда. Aвстралия, Канада ва Янги Зеландия Ғазода зудлик билан гуманитар ўт очишни тўхтатишга чақирди. Украинани қайта тиклашнинг тахминий қиймати янги ҳисоботда эълон қилди. Ҳафтанинг енг муҳим янгиликлари билан танишинг.

Жаҳон

17.02.2024, 14:37

Улашиш:

Фаластин БМТга тўлиқ аъзо бўлишини можаронинг ечими сифатида кўрмоқда

Пайшанба куни Фаластин Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш Фаластин-Исроил можаросини “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал қилишнинг тўғри йўли еканлигини айтди.

Департамент Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга еришиш, фаластинлик тинч аҳолини ҳимоя қилиш, гаровга олинган ва маҳбусларни озод қилиш бўйича барча минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатларни олқишлади.

Пайшанба куни ерталаб Aмериканинг The Washington Post газетаси AҚШ маъмурияти араб давлатлари билан ҳамкорликда режа ишлаб чиқаётгани ҳақида еълон қилди. Унда “Исроил ва Фаластин ўртасида узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш бўйича батафсил ва кенг қамровли режани, шу жумладан тинчликка еришиш ва давлат барпо етишнинг аниқ жадвалини” бажариш таклиф етилади. Режага кўра, Фаластин давлати ташкил этилиши “яқин ҳафталарда” еълон қилинади.

Aвстралия, Канада ва Янги Зеландия Ғазода зудлик билан гуманитар ўт очишни тўхтатишга чақирди

Aвстралия, Канада ва Янги Зеландия Ғазода зудлик билан гуманитар сулҳ тузишга чақирди. Бу ҳақда пайшанба куни уч давлат бош вазирларининг қўшма баёнотида айтилган.

Улар Исроил Ғазо сектори жанубидаги Фаластиннинг Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум уюштирмоқчи еканлиги ҳақидаги тахминлардан “жиддий хавотир” билдирмоқда.


Баёнотда айтилишича, Рафаҳдаги ҳарбий операция фалокат бўлади, чунки бу ҳудудда 1,5 миллионга яқин фаластинликлар бошпана топган.

"Ғазодаги гуманитар вазият аллақачон оғир еканини инобатга олсак, Фаластин тинч аҳолиси учун кенгайтирилган ҳарбий операциянинг оқибатлари ҳалокатли бўлади. Биз Исроил ҳукуматини бу йўлдан бормасликка чақирамиз. Тинч аҳоли учун бошқа ҳеч қандай жой йўқ" - дейилади баёнотда.

Шунингдек, ўт очишни тўхтатиш тинчликка йўл топиш учун муҳим еканлигини таъкидлаган ҳолда "Зудлик билан гуманитар оташкесим зарур" еканлиги айтилди.


Ямандаги ҳутийлар Британия кемасига ракета ҳужуми уюштирилганини даъво қилмоқда

Гуруҳнинг ҳарбий воизи Яҳё Сария Ҳутийлар назоратидаги ал-Масираҳ телеканали орқали берган баёнотида, "Биз Aдан кўрфазида сузиб юрган Британиянинг Лйкавитос кемасига қарши ҳарбий операция ўтказдик" деди. 

Lykavitos kemasi

Сариянинг сўзларига кўра, ҳутийлар кемага “тўғридан-тўғри ва аниқ” теккан бир нечта ракеталарни отган.

Барбадос байроғи остидаги Лайкавитос кемаси Ҳинд океанидан Aден шарқига сузиб кетаётганида ракета билан урилган, деди Яман ҳукумати қирғоқ қўриқлаш хизматининг анонйм манбааси.

Украинани қайта тиклашнинг тахминий қиймати 486 миллиард доллардан ошади

Россия Федерацияси билан қуролли можаро натижасида жабр кўрган Украинани қайта тиклаш харажатлари 2023-йил 31-декабрга қадар 486 миллиард AҚШ долларига кўтарилди. Шундан 15 миллиард доллар тез тикланиш учун сарфланиши керак. Украина Вазирлар Маҳкамаси Жаҳон банки билан биргаликда тайёрлаган “Тезкор зарар ва еҳтиёжларни баҳолаш-3” ҳисоботи шундан далолат беради, деб хабар қилмоқда Украина ҳукумати матбуот хизмати.

Украина бош вазири Денис Шмигал сўнгги бир йил ичида мамлакатни қайта қуриш харажатлари ўсишда давом етганини таъкидлади. Ўсиш, айниқса, уй-жой фондида сезиларли бўлиб мамлакатдаги 10 фоиз уйлар рус армиясининг ҳаракатлари туфайли вайрон қилинган ёки шикастланган. Шунингдек, Каховка ГЕСининг портлаши ва Украина йерларининг зарарланиши ҳамда қишлоқ хўжалиги ва екологиядаги салбий ўзгаришлар ҳам асосий зарарлардан ҳисобланади.

Д. Шмйгал Украинани тиклаш учун асосий ресурс музлатилган Россия активларини мусодара қилиш бўлиши кераклигини таъкидлади. Жорий йилда тегишли жараённи бошлаш режалаштирилган.

Шу билан бирга, расмий Кийев Россия активларидаги даромаддан фойдаланишни мумкин бўлган вақтинчалик йечим деб ҳисоблайди, дея қўшимча қилди Украина ҳукумати раҳбари.

Ўтган март ойида еълон қилинган ҳисоботга кўра Украинани урушдан кейинги қайта қуриш харажатлари 2023-йил 24-феврал куни ҳолатида 411 миллиард долларни ташкил қилган.


Мустафо Яҳёев 
журналист

мавзуга оид янгиликлар

Gʻazo sektori markazida Isroil havo hujumi oqibatida ikki shifokor halok boʻldi / foto: Al Jazeera /

Ғазо сектори марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Бала шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди, деб хабар берди Фаластин расмий ахборот агентлиги WAFA.

Жаҳон

13.05.2024, 10:05

5 март, Анқара. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос музокаралар якунлари бўйича ўтказган қўшма матбуот анжуманида

Туркия Ғазодаги можарони ҳал қилишда кафил бўлишга тайёр - Эрдўғон

Бу ҳақда сешанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан биргаликда матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Жаҳон

06.03.2024, 12:19

Россия-Украина уруши: йўқотишлар, зарар ва музокаралар

Россиянинг Украинага тўлиқ масштабдаги босқини бошланганига бугун, 24 февралда тўрт йил тўлди.

Жаҳон

24.02.2026, 14:06

Украинага ҳамдардлик: Европа Иттифоқи ва Украина элчихонаси “Сариқ ва Кўк” кўргазмасини тақдим этади

Ўзбекистон Республикасидаги Европа Иттифоқи Делегацияси Украина элчихонаси билан ҳамкорликда украиналик рассомларнинг “Сариқ ва Кўк” номли постерлар кўргазмасини Тошкентда тақдим этади.

Маданий

20.02.2026, 11:45

Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин

Украинада янги Фуқаролик кодекси қабул қилинса, айрим ҳолатларда 14 ёшдан никоҳдан ўтишга рухсат берилиши мумкин.

Жаҳон

06.02.2026, 16:00

Украина: Беларус Россия дронларига ҳаво ҳужумидан мудофаани четлаб ўтишда ёрдам бермоқда

Украина президенти Володимир Зеленский Беларус ҳудуди орқали Россия дронларининг Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини четлаб ўтишига кўмак берилаётганини маълум қилди.

Жаҳон

27.12.2025, 16:39

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45