Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли?
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22
Улашиш:

Rasm AI yordamida yaratildi
Мазкур тартиб Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 31 октябрда 3966-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган низомда белгиланган.
Янги тартиб кимларга татбиқ этилади?
ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имконияти қуйидаги тоифадаги тадбиркорлик субъектларига берилади:
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси маъмурчилигидаги корхоналар;
Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хомашё ва бутловчи қисмларни импорт қилувчи электротехника саноати корхоналари;
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «БББ» ва ундан юқори тоифага эга тадбиркорлар. Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно;
Хавф даражаси паст бўлган ва ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси фаол ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари.
ҚҚСни ўзаро ҳисобга олиш жараёни қандай амалга оширилади?
Тадбиркор импорт учун божхона юк декларациясини тақдим этиш жараёнида ҚҚСни солиқ органидаги ортиқча тўлови ҳисобидан ўзаро ҳисобга олиш истагини билдиради.
Бунинг учун божхона юк декларациясининг 47-графасидаги «ТУ» устунида «ВЗ» коди кўрсатилади.
Шундан сўнг Божхона қўмитаси ахборот тизимлари орқали Солиқ қўмитасига электрон сўров юборади. Солиқ қўмитаси солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида импорт учун тўланиши лозим бўлган ҚҚСни қоплашга етарли ортиқча тўлов мавжудлигини реал вақт режимида автоматик текширади.
Текширув натижасида зарур сумма тасдиқланса, ўзаро ҳисобга олиш далолатномаси Божхона ва Солиқ қўмиталарининг ахборот тизимларида автоматик шакллантирилади.
Қандай ҳолларда янги имкониятдан фойдаланиб бўлмайди?
Агар солиқ тўловчида солиқ қарзи ёки солиқ хавфи суммалари мавжуд бўлса, шунингдек, унга нисбатан солиқ назорати тадбирлари ўтказилаётган бўлса, белгиланган тартибда ўзаро ҳисобга олиш амалга оширилмайди.
Бунда солиқ қарзи мавжуд бўлган ҳолатларда тегишли қарз суммалари чегирилгандан кейин ортиқча тўловнинг қолган қисми ҳисобга олиниши мумкин.
Янги механизм тадбиркорлик субъектларига солиқ органларидаги ортиқча тўловларидан импорт операцияларида фойдаланиш имконини беради. Бу орқали импортда ҚҚС тўловларини амалга ошириш жараёнини соддалаштириш ва солиқ ҳамда божхона органлари ўртасидаги электрон ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.
мавзуга оид янгиликлар

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Эҳтиёжманд оила фарзандларини бепул ўқитадиган тадбиркорларга ер 1 млн сўмдан аукционга чиқарилади
Ўзбекистон
10.09.2026, 10:06

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади
Ўзбекистон
18.08.2026, 14:53

Ўзбекистон бензин импортини 54 фоизга оширди
Иқтисодиёт
17.08.2026, 17:25

Мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёз олиш тартиби соддалаштирилди
Иқтисодиёт
18.07.2026, 16:55

Ипотека тўлаётганлар учун солиқ имтиёзи автоматик тартибда берилиши режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
17.07.2026, 12:35
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради
Ўзбекистон
16.11.2026, 12:39

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда
Жаҳон
16.11.2026, 11:02

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 10:31

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?
Ўзбекистон
16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?
Ўзбекистон
15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
