Нафақат нефть: Эрон аслида нималарга бой?

Ўн йилдан бери давом этаётган санкциялар, яккаланиш ва иқтисодий инқирозга қарамай, Эрон табиий ресурслар ҳажми бўйича дунёдаги энг бой давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. 

Иқтисодиёт

11.05.2026, 16:44

Улашиш:

Нафақат нефть: Эрон аслида нималарга бой?

Statista маълумотларига кўра, мамлакатнинг жами табиий бойликлари тахминан 27,3 триллион долларни ташкил этади. Бу кўрсаткич билан Эрон дунёда Россия, АҚШ, Саудия Арабистони ва Канададан кейин бешинчи ўринни эгаллайди.

Ядровий дастур ва сиёсий низолар соясида улкан ресурс базаси яширинган. Эрон нафақат нефть ва газ, балки темир рудаси, мис, рух, қўрғошин, хром, марганец, кўмир, олтин ва бошқа ўнлаб фойдали қазилмаларнинг колоссал захираларига эга.
Энергетика соҳаси асосий актив бўлиб қолмоқда. ОПEК маълумотларига кўра, 2024 йил охирига келиб Эроннинг тасдиқланган нефть захиралари қарийб 208,6 миллиард баррелни ташкил этди. Табиий газ захиралари бўйича ҳам мамлакат жаҳон етакчилари қаторида. Айниқса, Эрон Қатар билан бўлишадиган улкан «Жанубий Парс» кони муҳим аҳамиятга эга.

Газ мамлакат ички иқтисодиётининг — электр энергетикаси, иситиш тизими, оғир саноат ва нефть кимёсининг асосий устуни ҳисобланади. Нефть эса, асосан Осиё давлатларига экспорт қилиниши ҳисобига, хорижий валюта тушумининг бош манбаи бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, санкциялар, Ғарб технологияларининг етишмаслиги, инвестиция муаммолари ва давлат назоратининг юқорилиги Теҳрон имкониятларини жиддий чеклаб қўймоқда. Газнинг катта қисми ички истеъмолга сарфланади, экспорт эса мамлакат потенциалидан анча паст даражада.

Металл ва минераллар қазиб олиш алоҳида йўналишдир. Эрон қарийб 3,8 миллиард тонна темир рудаси захирасига эга ва бу кўрсаткич бўйича жаҳонда етакчилардан бири. Темир рудаси металлургия, қурилиш сектори ва мудофаа саноати фаолиятини таъминлайди.

Мис захиралари ҳам жуда муҳим: Сарчешме, Сунгун ва Мидук ҳудудларида йирик конлар жойлашган. Электромобиллар ва инфратузилма лойиҳаларига бўлган жаҳондаги талаб ортиши фонида миснинг аҳамияти янада ошиб бормоқда. Бундан ташқари, Эронда рух ва қўрғошиннинг катта захиралари, 10 мингдан ортиқ фаолият юритаётган шахталар ва минералларнинг ўнлаб турлари мавжуд.

Ҳозирда асосий эътибор камёб ер элементлари ва аккумуляторлар учун зарур бўлган материалларга қаратилган. Геологик тадқиқотларга кўра, мамлакатда электроника, энергетика ва ҳарбий саноатда қўлланиладиган лантан ва церий конлари аниқланган. 

Шунингдек, Ҳамадон провинциясида литий захиралари, бошқа ҳудудларда эса кобальт ва никель мавжудлиги ҳақида хабар берилган.
Дунёнинг «яшил» энергетикага ўтиши ва аккумуляторлар учун ресурслар соҳасидаги кураш фонида, бу омиллар Эронни нафақат нефть давлати, балки келажак хом ашё бозорининг потенциал муҳим иштирокчисига айлантирмоқда.

Бироқ, афсуски, улкан ресурслар ҳар доим ҳам мамлакат учун иқтисодий фаровонликка айланмаяпти. Эроннинг асосий парадокси шундаки, мамлакат бир вақтнинг ўзида ҳам жуда бой, ҳам жуда камбағал кўринади. 

Ер остида ўнлаб триллион долларлик бойликлар ётганига қарамай, ер устидаги иқтисодиёт йиллар давомида санкциялар, инфляция ва инвестиция тақчиллиги шароитида яшамоқда.
Моҳиятан, Теҳрон бугунги кунда яқин ўн йилликларда йирик давлатлар ўртасида рақобат янада кучаядиган ресурс – газ, мис, литий ва камёб металларга эгалик қилмоқда.

Муаллиф: Азиз Солиев

мавзуга оид янгиликлар

Эрон иқтисодиёти уруш фонида 10 фоиздан кўпроқ қисқарди

Эронда ялпи ички маҳсулот йиллик ҳисобда 10,1 фоизга камайган. Энг катта пасайиш нефть ва газ соҳасида қайд этилган.

Иқтисодиёт

21.09.2026, 16:21

Samarkand-2028 гиперспектрал сунъий йўлдоши 5 август куни орбитага учирилади

Маълум қилинишича, сунъий йўлдош Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинида жойлашган денгиз старт платформасидан STAR.VISION компанияси томонидан Lampung-1 йўлдоши билан бирга фазога учирилади.

Фан-технология

04.08.2026, 11:48

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?

Эронда бензин нархи дунёдаги энг арзон ёқилғи ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби – давлат томонидан ички бозор учун ажратиладиган улкан молиявий кўмак, яъни субсидиялардир.

Иқтисодиёт

22.06.2026, 16:39

Трамп: Эрон Ҳўрмуз бўғозидан кунига 500 млн доллар даромад олади

АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ҳўрмуз бўғози ҳақида пост жойлади. 

Жаҳон

23.04.2026, 10:11

Трамп: Эрон Ҳўрмуз бўғозидан кунига 500 млн доллар даромад олади

АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ҳўрмуз бўғози ҳақида пост жойлади. 

Жаҳон

23.04.2026, 10:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →