Очишга 5 дақиқа, ёпишга 5 ой: тадбиркорни сарсон қилаётган бюрократик тизим
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш бир неча дақиқа ва саноқли босқичларни талаб қилади. Бироқ фаолиятни тугатишга келганда тадбиркорлар ойлаб давом этадиган бюрократик жараёнларга дуч келмоқда.
Иқтисодиёт
13.06.2026, 13:15
Улашиш:

Сўнгги йилларда бизнес муҳитини яхшилаш ва давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аммо тадбиркорликни очиш осонлашгани билан, уни ёпиш жараёни ҳали ҳам эскича ёндашувлар асосида ишламоқда.
Муаммо қаерда?
Амалдаги тартибга кўра, якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш учун ариза берганидан кейин солиқ органлари текширув ўтказади. Қонунчиликда белгиланган муддатлар мавжуд бўлса-да, амалда бу жараён кўп ҳолларда бир неча ойга чўзилиши мумкин.
Бундан ташқари, Давлат хизматлари марказлари, солиқ органлари ва тижорат банклари ўртасида маълумот алмашинуви тўлиқ автоматлаштирилмаган.
Натижада тадбиркор бир идорадан иккинчисига ҳужжат ташишга мажбур бўлади. Давлат хизматлари маркази банк ҳисоб рақамини ёпишни талаб қилади, банк эса солиқдан қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотнома сўрайди. Солиқ органида эса текширув қачон якунланиши ноаниқлигича қолаверади.
Нима учун автоматлаштирилмайди?
Агар тадбиркорнинг давлат олдида қарзи бўлмаса, солиқ ҳисоботлари ўз вақтида топширилган бўлса ва унинг фаолияти юқори хавф тоифасига кирмаса, фаолиятни инсон омилисиз автоматик тугатишга тўсқинлик қилаётган омиллар очиқ эмас.
Бу эса рақамлаштириш жараёнида ҳали ҳам ҳал этилмаган тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатади.
Таклифлар
Бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш учун бозорга кириш билан бир қаторда, ундан эркин чиқиш ҳам соддалаштирилиши лозим.
Мутахассислар қуйидаги ечимларни таклиф қилмоқда:
- «Яшил йўлакча» механизмини жорий этиш. Агар ЯТТда қарздорлик бўлмаса, ҳисоботлар вақтида топширилган бўлса ва хавф даражаси паст деб баҳоланса, фаолият 24 соат ичида автоматик тарзда тугатилиши керак.
- Текширув муддатларини чеклаш. Солиқ органларига текширув учун аниқ муддат (масалан, 10–15 кун) белгиланиши, ушбу муддат бузилганда эса тизим тадбиркорликни автоматик равишда ёпиши лозим.
- Банк ҳисоб рақамларини масофадан ёпиш. Давлат хизматлари маркази ёки солиқ тизими орқали берилган электрон топшириқ асосида банк ҳисоб рақамлари автоматик ёпилиши керак.
- Таваккалчиликка асосланган ёндашувни қўллаш. Барча тадбиркорларни оммавий текшириш амалиётидан воз кечиб, фақат хавф юқори бўлган субъектларгина текширувдан ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Бизнес доимо маълум даражада таваккалчилик билан боғлиқ. Бироқ тадбиркор фаолияти юришмаса, уни қонуний ва тез тартибда тугата олиши ҳам бизнес муҳитининг муҳим қисми ҳисобланади.
Акс ҳолда, «очиш осон, ёпиш қийин» тамойили янги бизнес ташаббуслари, инвестиция ва хусусий тадбиркорлик ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Иқтисодиёт
13.06.2026, 13:15
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

Банк ходими 13 нафар фуқаронинг 1,3 млрд сўмини ўзлаштирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 15:31

Эҳтиёжманд оила фарзандларини бепул ўқитадиган тадбиркорларга ер 1 млн сўмдан аукционга чиқарилади
Ўзбекистон
10.09.2026, 10:06

Телефон рақами орқали банк ҳисобрақамига пул ўтказиш жорий этилади
Иқтисодиёт
26.08.2026, 15:06

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади
Таълим
22.08.2026, 13:06

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади
Ўзбекистон
18.08.2026, 14:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
