Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50
Улашиш:

Ўзбекистонда 2026-йил январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7 274,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,0 фоизга ўсган (қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олмаган ҳолда). Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик
Ўртача ойлик номинал иш ҳақи иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилинганда, энг юқори ўсиш суръати ташиш ва сақлаш соҳасида қайд этилди.

Медиана иш ҳақи кўрсаткичи
2026-йил январь–август ойларида (қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олмаган ҳолда) республика бўйича медиана иш ҳақи 4 166,3 минг сўмни ташкил этди.
Медиана иш ҳақи — иш ҳақи олувчи ходимларнинг ярми ундан кам, қолган ярми эса ундан кўп иш ҳақи оладиган миқдор.

Ҳудудлар кесимида медиана иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, 6 791,2 минг сўмни, энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида 2 998,4 минг сўмни ташкил этди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича медиана иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида қайд этилган бўлиб, 11 363,9 минг сўмни, энг паст кўрсаткич эса яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 2 860,0 минг сўмни ташкил этди.

Ўртача иш ҳақи ва медиана: уларнинг фарқи нимада?
Иш ҳақи даражасини баҳолашда ўртача иш ҳақи ва медиана кўрсаткичларидан фойдаланилади. Ҳар иккиси иш ҳақига оид бўлса-да, турлича ҳисобланади ва турли мазмунни ифодалайди.
Ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади?
Ходимларга ҳисобланган жами иш ҳақи уларнинг ўртача сонига бўлинади.
Масалан, 5 нафар ходимнинг ойлик иш ҳақи қуйидагича бўлсин:
— 3 млн сўм;
— 4 млн сўм;
— 5 млн сўм;
— 6 млн сўм;
— 22 млн сўм.
Уларнинг жами иш ҳақи 40 млн сўмни ташкил этади. Ушбу сумма 5 нафар ходимга бўлинса, ўртача иш ҳақи 8 млн сўм бўлади.
Юқори иш ҳақи олувчи ходимларнинг даромади ўртача кўрсаткични сезиларли ошириши мумкин.
Иш ҳақининг медиана миқдори нима?
Медианани аниқлаш учун ходимларнинг иш ҳақи энг камидан энг кўпига қараб тартибланади. Қаторнинг айнан ўртасида жойлашган қиймат медиана ҳисобланади.
Юқоридаги мисолда ўртада турган қиймат 5 млн сўм. Демак, иш ҳақининг медиана миқдори 5 млн сўмни ташкил этади.
Медиана ходимларнинг ярми ушбу миқдордан кам, қолган ярми эса ундан кўп иш ҳақи олишини англатади.
Ўртача иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг умумий даражаси ва ўзгаришини баҳолаш имконини беради. Медиана эса иш ҳақи ходимлар ўртасида қандай тақсимланганини ва тақсимотнинг ўрта нуқтасини кўрсатади.
Ўзбекистонда ҳам Миллий статистика қўмитаси томонидан ўртача иш ҳақи билан бир қаторда медиана иш ҳақини ҳисоблаш йўлга қўйилди. Бу иш ҳақи даражасини янада тўлиқроқ баҳолаш имконини бериши айтилмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди
Ўзбекистон
19.10.2026, 16:48

Ўзбекистонда таълимга давлат харажатлари 5 йилда 2,1 баробарга ошди
Таълим
14.10.2026, 10:33

Сентябрда нималар қимматлашди?
Иқтисодиёт
05.10.2026, 16:57

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди
Ўзбекистон
05.10.2026, 12:51

Ўзбекистонда 40 ёшдан катта талабалар сони 53 мингдан ошди
Таълим
24.09.2026, 09:54
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
